Бугун 23-августда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Аравон туманидаги Гулбаҳор қишлоғидаги масжиддан ёнғин чиқиб, икки одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қирғизистон ФХВнинг матбуот ҳизматининг маълумотига асосланиб Супер кж сайти хабар қилмоқда.
Маълумотда ёзилишича, Аравон туманига қарашли Керме Тоо овул аймоғининг Гулбаҳор қишлоғидаги масжиддан ёнғин чиққан. Воқеа содир бўлган жойга 2 ўт ўчириш мошинаси соат 07:15да етиб боришган. Ёнғин содир бўлган жойдан икки эркак кишининг (исм шарифи ҳақидаги маълумотлар аниқланмоқда) жонсиз танаси топилган. Ҳозирда ёнғинни тўлиқ ўчириш ишлари давом этмоқда.