Ирландиянинг Оокла компаниясига тегишли Speedtest.net интернет-сервиси август ойи якунлари бўйича дунёдаги симли ва симсиз интернет тезлиги бўйича маълумотлардан иборат Speedtest Global Index ойлик рейтингини эълон қилди.
Мобил интернет тезлиги бўйича биринчи ўринни 62.63 Мбит/сония кўрсаткич билан Норвегия эгаллаган. Ўзбекистон икки поғона пастлаб , 9,63 Мбит/сония кўрсаткич билан 109 ўринни эгаллади. Тожикистон эса 4.96 Мбит/сония кўрсаткич билан охирги 123-ўринда. Шунингдек Қирғизистон олти поғона юқорилаб 15.39 Мбит/сония кўрсаткич билан 86-ўринда. Қозоқистон эса уч поғона пастлаб 21.02 Мбит/сония кўрсаткич билан 65-ўринга тушиб қолди.
Симли интернет тезлиги бўйича эса Сингапур 189.38 Мбит/сония етакчи бўлиб қолмоқда. Ўзбекистон симли интернет тезлиги бўйича икки поғона пастлаб, 7,98 Мбит/сония тезлик билан 116-ўринга тушди. Қирғизистон бир поғона тушди, 17.84 Мбит/сония билан 80-ўринда. Қозоғистон бўлса 27.54 Мбит/сония билан (56-ўрин) бир поғона пастга тушиб кетди.
Симли интернет юқорилаши бўйича сўнги пайтларда Парагуай устунлик қилмоқда. Ушбу давлатда интернет тезлиги 26 поғонага юқорилаб, 56.33 Мбит/сония билан 28-ўринни эгаллади.