81 ёшли отахон: “20 йилдан буён Ўзбекистон фуқароси бўлишни орзу қиламан”

 11 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ташкил этилган “Ҳуқуқий билимлар куни” номли оммавий тадбирда 81 яшар Ўктам Муҳаммадиев Ўзбекистон фуқаролигини олиш борасида ҳуқуқий маслаҳат сўраб мурожаат қилди. II гуруҳ ногирони бўлган ушбу фуқаро Самарқанд шаҳри Меҳнат маҳалласи Гаспирали кўчаси 66-уйда яшайди.

Фото:Turon24

“20 йилдан буён мурожаатларим эътиборсиз қолмоқда, – деди Ўктам Муҳаммадиев. – Сўнгги йилларда Ўзбекистон президентининг кўплаб одамларга Ўзбекистон фуқаролигини бераётгани менга умид бағишлади. Мен ҳам улар қаторида фуқаролик олишни истайман”.

Ҳуқуқшунослар Ўктам Муҳаммадиевнинг ҳужжатларини ўрганиб, камчиликларини кўрсатди, қайси органга мурожаат қилиши зарурлигини тушунтирди.

“Баъзи ташкилотларнинг фуқароларга вақтида ва тўғри маслаҳат бермаслиги уларнинг сарсон бўлишига олиб келмоқда”, – деди Самарқанд шаҳар “Қомус” адвокатлик ҳайъати адвокати Манзура Қурбонова.

Оммавий тадбир давомида адвокатлар, нотариуслар ва вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокчиларга ҳуқуқий маслаҳат, саволларига жавоб берди. Шаҳарнинг Эскишаҳар қисмида истиқомат қилувчи Мавжуда Аҳмаджонова меросга эгалик ҳуқуқини ўрганиш учун мутахассисларга мурожаат қилди. Унга кўра марҳум қайнотасига тегишли ҳовлининг ярмига қайнопаси, ярмига эса у ўғли билан эгалик қилади. Турмуш ўртоғи вафот этгани сабабли ўзига тегишли мерос ҳақида ҳуқуқий маслаҳат олди.

Тадбир доирасида иштирокчиларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида турли танлов ва викториналар ҳам ўтказилди.

Маълумот учун: ушбу оммавий тадбирлар Самарқанд вилояти ҳокимлиги, адлия, давлат хизматлари агентлиги ва адвокатлар палатаси ҳудудий бошқармалари томонидан ташкил этилди.

Манба: Turon24

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистон – ўзбекистон: ҳамжиҳатлик сари

Жаҳоннинг бирор мамлакатида тарихий бирлик ва дўстлик ҳақида тожик ва ўзбек халқларидек фахр билан гапира олмайдилар. Сўзлашув тилидагина фарқланувчи ўзбек ва тожик халқлари ...

Бувайда туманида юк поезди фуқарони уриб кетди

2019 йилнинг 11 март куни Фарғона вилояти Бувайда тумани “Бувайда-Поп” темирйўлининг 29-километри 3-пикетида ҳаракатланиб келаётган юк поезди Наманган вилоятининг Поп ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400