Ўзбекистонда 10 нафар ҳоким пахта терими сабабли ишини йўқотиши мумкин

2018 йилги пахта терими мавсумида сусткашликка йўл қўйгани, пахта теримига етарли миқдорда теримчилар жалб эта олмагани учун республика бўйлаб 10та туман ва шаҳар ҳокимлари ишдан бўшатилиши мумкин. 

«Kun.uz» нашри хабар беришича, 14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган пахта йиғим-теримига бағишланган селектор йиғилишда вилоят ҳокимларига 15 октябрь кунигача 10 нафар ҳоким бўйича тақдимнома киритиш топшириқ қилинган.

Яъни, бу ҳокимлар йиғилиш вақтида тўғридан-тўғри ишдан олинмаган, вилоят ҳокимлари улар тўғрисида тақдимнома киритгач, ишдан кетиши мумкин.

Манбанинг маълум қилишича, ишини йўқотиши хавфи остида қолган ҳокимлардан бири Ангрен шаҳри ҳокими Ҳакимжон Абдулазизовдир. Ўзбекистон фавқулодда вазиятлар вазирининг собиқ ўринбосари ҳисобланган Абдулазизов 2017 йилнинг сентябрида Ангрен шаҳри ҳокимига айланганди.

Бундан аввалроқ йиғилиш вақтида 100дан ортиқ маҳаллий раҳбарларга (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари ва туман ДСИ бошлиқлари) пахта сабаб интизомий чоралар қўллангани (уларнинг бир қисми ишдан олинган, бир қисмига ҳайфсан берилган ёки икки ойлик маошидан маҳрум этилган) ҳақида хабар қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, 12 октябрь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бўка туманига ташриф буюриб, пахта теримини кўздан кечирганди. Президент ташрифи давомида қатор камчиликлар аниқланган. Айрим давлат амалдорларининг фаолияти танқидга учраган.

Ташрифи якунида вилоятдаги 5 туман ҳокими икки ойлик маошидан маҳрум қилинган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқанддаги қотилликни содир этганлар ушланди

2019 йилнинг 15 май куни Қўшработ тумани ИИБ навбатчилик қисмига Қўшработ тумани Дўстлик маҳалласида яшовчи 1984 йил туғилган фуқаро С.З. қўнғироқ қилиб, Қўшработ туманидаги ...

Ўзбекистонда: туркистон  мухториятининг 100 йиллиги

23 февраль куни муҳташам  Амир Темур музейининг муҳим тадбирлар учун мўлжалланган  Қароргоҳида  тарихий анжуман бўлиб ўтди:      ТУРКИСТОН МУХТОРИЯТИНИНГ 100 ЙИЛЛИГИ!!! ...

Ўзбек тадбиркорини очофат мххчилар, ебтўймас солиқчилар, кўзи оч божхоначию милициялар хароб қилди

Сурат иллюстратив Кеча Қозоғистондан меҳмонга келган жиянимни кузатиш мақсадида Ўзбекистондаги асосий чегара пунктларидан бири бўлмиш "Ғишткўприк" божхона пунктига бордим. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400