Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча экани маълум қилинди

2018 йил январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 млн 684 минг сўмни ташкил этган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Давлат статистика қўмитаси маълумоти асосида хабар берди.

Иллюстратив фото

Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам қўшиб ҳисобланган.

Таълим соҳасида 21 858та муассасада 998,2 минг нафар (жами ишловчиларга нисбатан улуши 38,3%ни) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 11 трлн 461 млрд сўмни (жами иш ҳақи фондидаги улуши 29,0%ни) ташкил этган. Таълим соҳасида ўртача ойлик – 1 млн 275 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 17,1 фоизга ошди.

Саноат иқтисодий фаолият турида 603та корхонада 457,1 минг нафар (17,5%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 10 трлн 495 млрд сўмни (26,5%) ташкил этган. Ушбу соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 2 млн 550 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 28,6 фоизга ошган.

Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида 1414та муассасада 431,4 минг нафар (16,5%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 4 трлн 215 млрд сўмни (10,7%) ташкил этган. Соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 1 млн 86 минг сўмни ташкил этиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 17,7 фоизга ўсган.

Логистика (ташиш) ва сақлаш иқтисодий фаолият турида 203та корхонада 115,7 минг нафар (4,4%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 2 трлн 458 млрд сўмни (6,2%) ташкил этган. Мазкур соҳада ўртача ойлик 2 млн 361 минг сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 23,7 фоизга ўсган.

Молиявий ва суғурта фаолияти иқтисодий фаолият турида 172та муассасада 67,2 минг нафар (2,6%) ходим ишлаган бўлиб, уларга ҳисобланган иш ҳақи фонди 1 трлн 943 млрд сўмни (4,9%) ташкил этган. Соҳада ўртача ойлик иш ҳақи 3 млн 213 минг сўм бўлиб, 2017 йилнинг худди шу даврига нисбатан 27,6 фоизга ошган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саратовдаги фожиа. россиялик депутат чақириқ билан чиқди

Саратов областининг Қозоғистон билан чегарасида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисасидан сўнг, чегарага яқин туманларда йўловчилар ташиш устидан назоратни ...

Андрей кубатин тўлиқ оқланиб, суд залидан озод этилди

26 сентябрь, пайшанба куни ўзбекистонлик истеъдодли ёш олим, туркология мутахассиси, 2017 йили давлатга хиёнатда айбланиб ҳибсга олинган Андрей Кубатиннинг иши Тошкент ...

Тожикистонда фоҳишалар нарҳи 25-30% арзонлади

Тожикистонда сўнги йилларда жинсий ҳизмат кўрсатувчиларнинг нарҳи 25-30% арзонлади. Ҳуқуқни ҳимоя қилувчиларнинг маълумотига қараганда, бунга интим  ҳизматдан фойдаланган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400