Ўзбекистонда шифокорларнинг иш ҳақи 1 декабрдан 20 фоизга, келаси йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади.
Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари билан учрашувда маълум қилди, деб хабар бермоқда Kun.uz нашри.
Қайд этилишича, 2019 йилнинг куз ойларида ҳам иш ҳақи миқдори яна бир карра оширилиши мўлжалланган. Бу ҳақда давлат раҳбари тегишли топшириқ берган.
2019 йил 1 январдан бошлаб умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг малака тоифасидан келиб чиққан ҳолда олий тоифали ўқитувчилар учун иш ҳақи 25 фоизга, оддий ўқитувчилар учун 10 фоизга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақи маълум қилинганди.