Алптегин

 

АЛПТЕГИН (тахм. 885-963)-сомонийлар лашкарбошиси. Наср ибн Аҳмад Сомоний даврида висоқ боши, хайл боши, ҳожиб даражасига кўтарилди; Нуҳ ибн Наср Сомонийнинг ўғли Абдулмалик даврида Хуросонга сипоҳсолор этиб тайинланди. Мансур ибн Нуҳ Сомоний (961—976) тахтга ўтқазилгандан кўп ўтмай, Бухородаги баъзи амирларнинг иғвоси билан Мансур ибн Нуҳ Сомоний ва Алптегин ўртасида низо келиб чиқди; амир Мансур унга қарши катта қўшин юборди. Оқибатда Алптегин Хуросонни тарк этиб, Балх тарафга йўл олди; таъқиб қилиб келган Бухоро қўшинини Хулм дарасида тор-мор келтирди. Шундан кейин Бомиён, Кобул, Ғазнани эгаллади (962) ва ўша ердан Ҳиндистонга тез-тез ҳужум қилиб турди. Лекин ана шундай юришлардан бирида йўлда вафот этди.

Манба:ЎзМЭ

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримов хатоларини такрорламаслик учун ҳам, уни шахсиятини ман қилмаслик керак

ОАВларида тарқалаётган хабарларга кўра, Ўзбекистон янги ҳокимияти мамлакат ахборот тизимида Ислом Каримов номини тилга олмаслик борасида яширин кўрсатма берибди. Ислом ...

Хўжа уббон ибн усмон ибн аффон зиёратгоҳи

Хўжа Уббон зиёратгоҳи Бухоро вилоятининг ғарбий шимолида 50 километрча нарида қум тепаликлар орасида жойлашган манзил.  Хўжа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон VII асрнинг охири ва ...

Насруллахоннинг россияга юборган филлари

1839-йилнинг ёз ойи бошларида Самара шаҳрининг аҳолиси илк маротаба тирик филни кўрган. Бунга сабабчи эса Бухоро амири Насруллахондир, амир рус подшосига 1838-йилда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400