Тошкентда «қора» бозорда доллар 8450 сўмдан сотилмоқда

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7.900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган», – дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 17 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2018 йил 18 декабрдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилаганди.

Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 12,95 сўмга кўтарилган ва 1 доллар 8325,59 сўмни ташкил этган.

Манба:Кун.уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тилимиз учун кураш

Яна тилимиз учун кураш майдонига чиқишга тўғри келади шу ўриспарастлар туфайлидан ва улар миллатни бўлинишига,  алғов-далғовга сабаб бўладилар. Улар она тилининг жозибасини ...

Ўзбекистон электр энергиясини истеъмол қилишни камайтирмоқчи

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда замонавий энергия тежайдиган технологияларни жорий этишга қаратилган қонун лойиҳаси тайёрланди, дея ...

Жанубий африкадаги руҳоний «ўлик»ларни «тирилтиргани» учун суд қилинади

Жанубий Африкадаги бир нечта дафн маросимларини ўтказиш бюролари ўзини ўликни тирилтирганлик ва «пайғамбарлик»да даъво қилаётган пасторни судга бермоқчи. Бу ҳақда «ББС»га ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400