Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини президент деб эълон қилди. Трамп уни тан олди

Венесуэлада мухолиф парламент – Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар тарқатган.

AFP агентлиги аниқлик киритишича, парламент Гуайдони Венесуэла президенти вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида эълон қилган.

Гуайдо Каракасда тўпланган ўн минглаб намойишчилар қаршисида ўзини «узурпациянинг якунланишига эришиш, ўтиш ҳукуматини шакллантириш ва ҳаққоний сайловлар ўтказиш»ни мақсад қилган «ўтиш даври президенти» деб атаган.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам уни қонуний президент сифатида тан олди. У мамлакатнинг амалдаги раҳбари Николас Мадуронинг президентлигини ноқонуний деб атаган.

АҚШ вице-президенти Майк Пенс ўз твиттерида венесуэлаликларга видеомурожаат қилган. У Мадурони диктатор деб атаган ва унда мамлакатни бошқариш учун ҳеч қандай қонуний ваколатлар йўқлигини айтиб, расмий Вашингтон мамлакатнинг мухолиф кайфиятдаги парламенти ҳамда унинг етакчисини қўллаб-қувватлашини билдирган.

Гуайдонинг ваколатларини Америка давлатлари ташкилоти бош котиби Луис Альмарго ҳам эътироф этган.

 

Мамлакатда намойишларнинг янги тўлқини душанба куни, Мудофаа вазирлиги мамлакатда ҳарбий тўнтариш амалга оширишга уриниш содир бўлганини эълон қилиши ортидан бошланиб кетди.

Сешанба куни Хуан Гуайдо ҳам Венесуэлада Николас Мадуро президентлигига қарши оммавий намойишлар ўтказишга чақирганди. Шу куни юз минглаб венесуэлаликлар кўчаларга чиқишди. Дастлабки маълумотларга кўра, намойишлар вақтида камида 4 киши ҳалок бўлган.

Ижтимоий тармоқда намойишчилар Боливар штатидаги Сан-Феликс шаҳрида собиқ диктатор Уго Чавеснинг ҳайкалига ўт қўйгани тасвирланган суратлари ва видеоёзувлар тарқалди.

Оммавий намойишлар бутун мамлакат бўйлаб тарқалмоқда.

Январь ойи бошида Николас Мадуро иккинчи марта Венесуэла президентлигига киришганди. Мамлакат унинг президентлиги даврида чуқур иқтисодий инқирозга тушиб қолган. 2018 йилда бир марта ва 2019 йил бошида бир марта ҳарбийлар давлат тўнтариши амалга оширишга уринишди. 2018 йилнинг августида эса Мадурога суиқасд уюштирилди.

Ғарб давлатлари ва Жанубий Американинг аксар мамлакатлари Венесуэладаги президентлик сайлови якунларини тан олмаган. Бир қатор давлатлар расмий Каракас билан дипломатик алоқаларни узган.

Хуан Гуайдо Мадурони узурпатор деб атаган ва унинг ўрнига вақтинча президент бўлишга тайёрлигини билдирганди (конституцияга кўра президент ўз ваколатини бажара олмай қолганида шундай чора кўзда тутилган).

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

35 давлат ўз фуқароларига украинани тарк этишни тавсия қилди

Сўнгги кунларда ўз фуқароларига Украинани тарк этишни маслаҳат берган давлатлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, бундай таклифлар 35 давлат фуқароларига ...

Ўзбекистонда мулкдорлар фойдаланилмаётган иморатлари учун кўпроқ солиқ тўлайдиган бўлди

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ...

Бухоро нефтни қайта ишлаш заводига 553 млн доллар ажратилади

2020 йилда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида объектни 553 млн доллар модернизация қилиш бўйича лойиҳа бошланади. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг президент Шавкат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400