Ўзбекистонда мулкдорлар фойдаланилмаётган иморатлари учун кўпроқ солиқ тўлайдиган бўлди

Ишлаб чиқариш майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали маълум қилди.

Қарорда таъкидланишича, илгари хусусийлаштирилган корхоналар билан ишлашда ёндашув ва иш услубининг тубдан ўзгартирилиши бир ярим мингдан ортиқ фаолият кўрсатмаётган ва кам қувватли корхоналар фаолиятини тиклаш ва ўн икки мингдан ортиқ иш ўринлари яратиш имконини берди.

Шу билан бирга, мамлакатда жами 45 мингта фаолият кўрсатмаётган бино ва қурилиши тугалланмаган объект сақланиб қолмоқда, уларнинг 27 мингтаси хусусий мулк ҳисобланади.

Қарорга мувофиқ, туманларда даражасида фойдаланилмаётган объектлардан самарали фойдаланиш бўйича намунавий таркибдаги идоралараро комиссиялар тузилди.

Ушбу комиссиялар:

  • тегишли ҳудуддаги фойдаланилмаётган объектларнинг рўйхатини шакллантиради;
  • фойдаланилмаётган объектларда ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича «йўл хариталари» ва инвестиция лойиҳаларини мулкдорлар билан бирга ишлаб чиқади;
  • мулкидан фойдаланмаётган мулкдорларга (юридик шахсларга) нисбатан таъсир чораларини қўллаш ҳақида хулоса тақдим этади;
  • тадбиркорларга инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашади.

15 сентябрдан бошлаб:

  1. а) давлат мулки бўлган фойдаланилмаётган объектлар сотилади, давлат-хусусий шериклик асосида ижарага берилади;
  2. б) фойдаланилмаётган объектлар эгаларига (юридик шахслар) қуйидаги таъсир чоралари қўлланилади:
  • қонунчиликка мувофиқ тақдим этилган солиқ имтиёзларини тўхтатиш;
  • соддалаштирилган солиққа тортиш тартибидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни умумбелгиланган тартибда тўлашга ўтказиш;
  • мол-мулк ва ер солиқларини ўрнатилган ставкага нисбатан икки бараварга ошириш (6 ой ўтгандан сўнг – беш бараварга, 12 ойдан кейин ўн бараварга оширилади).

Таъсир чоралари давлат ташкилотларнинг айбига кўра инвестиция лойиҳасини амалга ошира олмаганларга, шунингдек фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш бўйича «йўл харитаси»ни (инвестиция лойиҳасини) тақдим этган ва амалга оширишни бошлаганларга нисбатан қўлланилмайди.

Таъсир чоралари мулкдорнинг идоралараро комиссия хулосаси билан танишганидан кейинги ойдан бошлаб қўлланади.

Таъсир чораларини қўллаш ҳақидаги хулосасини чиқариш учун фойдаланилмаётган объектдан фойдаланиш бўйича таклифлар тақдим этилмаганлиги ёки тасдиқланган «йўл харитаси»нинг бажарилмаслиги асос бўлади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган баҳриддин исомов озодликка чиқарилди

Яккабоғда ҳоким ўринбосарини ёқиб юборган тадбиркор озодликка чиқарилди. Бу ҳақда “EVERYDAY.UZ” хабар қилди. Маълум бўлишича ҳоким ўринбосарни ёқиб юборган тадбиркор ...

Ўз уйингда ижарачисан

Бу мақоладаги гаплар кўпқаватли уйларда яшайдиганларга тегишли, шунинг учун “ўз уйинг” деганда квартирани назарда тутамиз. Ҳа, ўз мулкимиз бўлган квартирамизда ижарачи – ...

Алишер усмоновнинг туғилган куни билан табриклаш учун олигархлар тошкентда йиғилмоқда

Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган. Бу ҳақда Ўзбекистонга келиб кетаётган самолётларни кузатадиган Telegram'даги "AviaSpotter" каналининг маълумотларига ...