Урганч ҳокими битай деб қолган иморатни бузиб ташлади

Урганчда битай деб қолган меҳмонхонани бузиб ташлашибди. Тадбиркор бузиш шаҳар ҳокимининг оғзаки буйруғи билан бўлганини айтмоқда, шаҳар ҳокими эса «мен буйруқ бермадим, топшириқ тепадан келган», деб турибди.

Урганч шаҳар вокзали олдида тадбиркор Уморбек Бековга тегишли «Хоразм беклари» компанияси кўп қаватли меҳмонхона қураётган экан. Марказий майдондаги бундай катта қурилиш ўзидан ўзи бўлиб қолмайди албатта — тадбиркор қурилишни Урганч шаҳар ҳокимининг 2017 йил 17 ноябрдаги қарори билан бошлаган. Тегишли рухсатномалар, ваколатли ташкилотларнинг хулосалари бўлган. Тадбиркорнинг айтишича, меҳмонхонани қуриш учун банкдан 6,5 миллиард сўм кредит олган, 1 декабргача бинони кўтариш учун 5 миллиард сўм сарфлаб улгурганди…

2018 йил 1 декабрь куни (шаҳар ҳокими этиб тайинланганининг биринчи куни!) Урганчнинг янги ҳокими Шуҳрат Абдуллаев (суратда) келиб, деярли битиб қолай деган бинони бузиш ҳақида оғзаки кўрсатма берган. Бинони бузиб ташлашган (айтишларича, бузиш ишлари ҳамон давом этмоқда). Шундан сўнг тадбиркор Kun.uz ’га мурожаат қилган. Хабар беришларича, тадбиркор тушкунликка тушиб қолган. Ҳар ой кредитни сўндириш учун 55 миллион сўмдан тўлов қиляпти, пул топиш қийинлашгани учун яқинда яшаб турган уйини ҳам сотишга мажбур бўлиши мумкин. Бу ҳам етмаганидек, тадбиркорнинг кекса онаси ўғлига кредит пулини тўлашда ёрдам бўлсин деб, шифокорлик қилиш учун Яманга кетган (Яман уруш, очарчилик, вабо гирдобида эканидан хабарингиз бўлса керак).

Мухбирлар изоҳ олиш учун шаҳар ҳокимининг қабулида уч кун ўтиришибди. Ҳоким жаноблари учинчи куни меҳмонларни базўр қабул қилибди. «Бу бино жойлашган ҳудуд бош режага кўра аҳоли дам олиш маскани бўлиши кўзда тутилган. Лойиҳа вилоят ҳокимлиги тасдиғидан ҳам ўтмаган экан. Эски ҳоким ерни бериб юборган. Топшириқ бўлди, бузиб юбордик. Тадбиркорнинг ери, банкдан олган кредити ва зарарини қоплаш масалалари кўриб чиқилади», — дебди ҳоким, бамайлихотир. «Бино нега оғзаки буйруқ билан бузилди? Нега бузиш ҳақидаги қарор бино бузилиб бўлганидан кейин чиққан? Нега ўша кеч чиққан қарорда ҳам тадбиркор кўрган зарарни қоплаш масаласи йўқ?», деган саволларга ҳоким: «Буни шаҳар ҳокимлиги юристидан сўраш керак, мен юрист эмасман-у бу саволларингизга жавоб бергани», — дебди.

Бўлмаса, нега қарорга имзо чекдинг, ҳоким? Нима қилиб ҳокимлик курсисида қилиб ўтирибсан, ҳоким?

Манба:Дарё Лайф

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда isuzu​ ва ravon​ моделлари ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда (аудио)

2018 йилдан бошлаб Қирғизистондаги 4та шаҳарда Ravon автомобиллари ва Isuzu автобуси ишлаб чиқарилиши режалаштирилмоқда. Заводлар Қирғизистоннинг Бишкек, Ўш ва Қора-Болта ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Ўзбекистон билан савдо айланмаси энг юқори бўлган 10 та давлат

2019 йилнинг январь-июнь ойида экспорт қилинган товар ва хизматлар, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1 793, 5 млн. долларга кўпроқ экспорт қилинди, товар ва хизматлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400