Чикаголик ўзбеклар африкаликларни ичимлик суви билан таъминлайдиган қудуқ қазиб беришди

Чикагодаги ўзбек-америка ассоциацияси фаоллари Камерун аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашга ёрдам бердилар. Бу ҳақда Sputnik нашри маълум қилмоқда.

Фото: Facebook / Uzbek American Association of Chicago

Чикагода яшовчи, ўзгалар муаммосига бефарқ бўлмаган ўзбеклар “Булоқ-3” номли хайрия лойиҳасини молиялаштириш учун маблағ тўплаш бўйича марафонни ишга туширдилар. Лойиҳа орқали африка минтақасида сув чиқариш иншоотини ўрнатиш белгиланган эди.

2018 йилнинг август ойига келиб, хайриячилар 4500 АҚШ доллари миқдорида маблағ тўплашга муваффақ бўлганлар. Бурғиланган қудуқ Камерундаги Бардап аҳоли пунктига ўрнатилган.

“Ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлаган барча дўстларимизга миннатдорлик билдираман. Ушбу уюшма аъзоси бўлганимдан фахрланаман”, – деб ёзган ўз саҳифасида ассоциация иштирокчиси Фаррух Шамсутдинов.

Бу ассоциация кўмагида африка мамлакатларида ўрнатилган учинчи қудуқдир. Хусусан, ўтган йил май ойида чуқурлиги 4,5 минг метр бўлган артезиан қудуғи африкадаги Чад республикасининг Васси қишлоғида пайдо бўлган. У ерда 1700 киши истиқомат қилади.

БМТ маълумотларига кўра, бутун дунёда 750 миллион киши тоза ичимлик сувига муҳтож, уларнинг 37%и Африкада яшайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистонда ота-оналар рўмолли қизлар мактабга киритилмаётгани ортидан намойишга чиқди

Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Фирдавсий қишлоғидаги ўрта мактабга рўмол ўраган ўқувчи қизлар киритилмаётгани ортидан 4 сентябрь куни 30 нафарга яқин ота-она норозилик ...

“биринчи ечим, аввал шу муаммонинг борлигини тан олиш”

Рамазоннинг биринчи куни "Саодат" масжидидаги воқеалар ҳақида пост қолдирган эдим. Болалар қай тариқа киритилмагани ва биз қай тариқа ҳаракат қилиб олиб кирганимизни ...

“мусулмонлар билан қодировчиларни ажрата билинг!”

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович мусулмонлар ва Россия армияси сафларида жанг қилаётган қодировчилар ҳақида баёнот берди. У украин аскарининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400