НАВРЎЗ ШУКУҲИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Наврўз мамлакатимиз шаҳару қишлоқларида сайл тарзида кенг нишонланмоқда. Бу, албатта, кўп минг йиллик миллий урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси саналади.

Наврўз тантаналари Бухоронинг 20га яқин майдон ва истироҳат боғларида зўр кайфият ва кўтаринки руҳда давом этмоқда.

Саҳналарда қадимий урф-одатларимизга хос бўлган дорбозлар, қизиқчилар, халқ театри вакиллари, аскиячилару бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг чиқишларини, турли ноз-неъматлар, ҳунармандчилик маҳсулотларининг намойишини кўриб, дилларда шукроналик уйғонади.

Отахону онахонлару, чет эллик меҳмонларнинг ҳайрати, болажонларнинг беғубор табассуми файзли гўшадаги шодиёнага ажиб завқ улашди.

– Наврўзнинг халқ сайли тарзида ўтказилгани барчамизни беҳад руҳлантирди,- деди Бухоро мусиқали драма театри директори Гулнора Ҳусенова,-Давлатимиз раҳбарининг Ўзбекистон халқига Наврўз табригида айтилганидек, ўзаро меҳр-оқибат, саховат ва мурувват кўрсатиш, юртимизни янада обод қилиш каби хайр ишлар Наврўзнинг файзига файз қўшмоқда. Ўз томошаларимиз ва театр намойишларимиз билан халқимизга қувонч улашаётганимиздан бахтиёрмиз.

“Лаби Ҳовуз” мажмуаси, Арк қўрғони, Пойи Калон ҳамда “Кўҳна ва боқий Бухоро” мажмуасида ўзгача шукуҳ ҳукм сурди. Эл ардоқлаган санъаткорлар ижро этган халқ қўшиқлари, лапар, айтишувлар, ёр-ёру яллалар ёшлар ижросида янгради.

– Бухорога биринчи марта келганимга кўп йиллар бўлди,- дейди сурхондарёлик меҳмон Ўрол Шерхонов,- бу галгиси айни Наврўз кунларига тўғри келди. Ўзим Шўрчи тумани “Ёш ғайрат” маҳалласи раисиман. Маҳалламиздаги 50 нафар ёшларни ушбу тарихий шаҳарга саёҳатини ташкил қилиб келдим. Таассуротларимиз бир дунё. Бухоро кутганимиздан кўра ҳам гўзаллашиб, чирой очибди.

Умумхалқ байрами муносабати билан вилоятнинг 13 та туман, шаҳри учун “Кўҳна ва боқий” мажмуасида ажратилган ҳудудлар баҳорий чечакларга бурканди.

Халқ этнографик дасталарнинг чиқишлари, новда ва қамишдан ясалган уй-рўзғор буюмлари кўргазмаси кўпчиликда катта таассурот қолдирди.

Тантанада иштирок этган хорижлик саёҳлар кўксомса ва сумалакнинг тайёрланиш жараёни билан яқиндан танишишди.

– Юртимга қайтгач, ушбу таомларни ўз қўлим билан пишириб кўрмоқчиман. Таомларингизнинг таъми оғзимда қолди. Наврўз сайлига чиққан миллий либосдаги йигит-қизларнинг чеҳралари она-табиатингиз билан уйғунлашиб кетгандек. Тўғриси, саёҳат учун Ўзбекистонни танлаб янглишмабман,-деди Жанубий Кореядан ташриф буюрган сайёҳ Хуан Чи Ан.
Ўлкамизда Наврўз шукуҳи ҳукм сурмоқда.

Лайло Ҳайитова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тадбиркорларни қандай муаммолар қийнамоқда?

Айтишларича, Республика ишчи гуруҳи томонидан жойларда ўтказилаётган тадбиркорлар билан учрашувларда энг кўп мурожаат ер ва кредит олиш билан боғлиқ бўлмоқда. Ҳатто, бўш ...

Новосибирскдаги автоҳалокатда етти нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

18 август куни Россиянинг Новосибирск вилоятидаги К-17р трассасининг 374-километрида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида етти нафар Ўзбекистон фуқароси жароҳатланди. Барча ...

Ўзбекистон аэропортларида декларация тўлдирмай ўтиш имкони пайдо бўлди

Ўзбекистоннинг барча халқаро аэропортларида яшил ва қизил йўлаклар ишга тушди. Энди йўловчилар 2000 долларгача маблағи ва декларация қилиниши шарт бўлмаган товарлари бўлса ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400