Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар оқибатида 330,8 млрд сўм зарар етказилган

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб борилмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб “Халқ сўзи” нашри хабар берди.

Статистик ҳисоботларга кўра, содир этилган жиноятлар бўйича қўзғатилган жиноят ишлари юзасидан прокуратура органларида 2019 йил 3 ойи давомида жами 603 та (2018 йилда 527 та) иқтисодиёт соҳасидаги жиноят ишлари иш юритувга қабул қилиниб, улар юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида жами 330,8 млрд. сўм (121,3 млрд. сўм) миқдорида зарарлар аниқланиб, шундан 303,9 млрд. сўми (115,6 млрд. сўм) ёки 91,9 фоизи (95,3 фоизи) тергов давомида ундирилган бўлса, қолган 26,9 млрд. сўми (5,7 млрд. сўм) ёки 8,1 фоизи (4,7 фоизи) зарарни ундириш юзасидан судларга даъво аризалари киритилган.

Шундан давлатга етказилган 293,2 млрд. сўм (98,2 млрд. сўм) зарар ундирилди.

Шунингдек, 2018 йил 3 ойи давомида давлат улуши бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар ва фуқароларга етказилган жами 6,2 млрд. сўм ундирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилнинг 3 ойида 11,6 млрд сўмни ташкил қилди.

Ўтган йилнинг 3 ойи давомида 29,5 млрд. сўм пуллар нақд пул шаклида ундирилган бўлса, бу кўрсаткич жорий йилда 159,6 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилги кўрсаткичга нисбатан 5,4 баробарга ошган бўлса, 28.8 млрд. (16.1 млрд.) сўмлик зарарни пул кўчириш йўли билан ундирилиши таъминланган.

Мазкур йўналишда ишлар тизимли давом эттирилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин

Жой номларини ўзгартириш керак экан, бу ишни топонимистларга, тилшуносларга, этнограф ва тарихчиларга қўйиб беринг. Ҳадеб жой номларининг ўзгартирилиши тарих ва анъананинг ...

Қозоғистоннинг “жибек жӯли” назорат-ӯтказиш пунктидаги тирбандлик.

Бугун якшанба, 04.03. 2018 йил соат 16-30 ларда Қозоғистондан Ӯзбекистонга ӯтиш учун навбатда турувчилар сони тахминан 2500 дан кӯп кишини ташкил этди. Йӯловчиларнинг катта ...

Шаҳватпарастликка бир диний ниқоб: кўпхотинлик

  Қуръонда кўпхотинликка буюрилмаган, тавсия ҳам этилмаган, ва хатто рухсат ҳам берилмаган. Қуръон нозил бўлган “қавм”да кўпхотинлик бор экани, ва Қуръон бу мавзуга ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400