Ўзбек хонликлари тарихини ўрганмаслик нотўғридир

Ўзбек хонликлари тарихи минтақанинг энг ёмон ўрганилган даврларидан биридир. Бунинг бир қанча сабаблари бор. Биринчидан, совет мероси. Советлар бевосита ўша хонликлар билан уруш қилган, шу боис уларни идеологик душман деб билиб, ҳамиша уларни қоралаб, ерга уриб келган. Улар маҳаллий халқлар бошига келтирган кулфатларга урғу бериш йўли билан ўзларининг “қутқарувчи”лик миссиясини бўртиришга уринган.

Бугунги кунда ўзбек тарихчилари инерция бўйича совет анъанасини давом эттиради ва хонликлар даврини “қора давр” деб ҳисоблайди. Улар майли, “миллатчи” ва ёки “миллатпарвар” қатламлар ҳам (улар орасида одатда аниқ чегара бўлмайди) хонликларни қолоқликда ва рус босқинида айбдор деб ҳисоблайди. Бундай муносабат натижаси ўлароқ XVI–XIX асрлар тарихи яхши ўрганилмай қолиб кетяпти. Айнан шу асрларга оид манбалар жуда кўп бўлишига қарамасдан.

Аслида хонликларнинг тарихда маълум ўрни бор. СССР ёки Россия империяси Марказий Осиёга кулфатлар келтириш билан бирга кўплаб ижобий ишларни ҳам амалга оширганини биламиз масалан. Барча даврда, барча замон ва маконда танганинг икки томони бўлганини биламиз. Нега унда хонликларнинг “нариги” томонига қарамаймиз.

Хонликлар даврида минтақа орқага кетишининг сабаблари кўп. Хонликлар тепасидаги элитанинг айбини инкор қилмаган ҳолда, умуман олганда XVI–XIX асрларда бутун Шарқ ривожланиш ресурсларини битириб, кескин суратларда ўсаётган Европадан орқада қолиб кетганини эслатиб ўтай.

Шу билан бирга, айнан хонликларда бугунги минтақа халқлари ҳамда уларнинг маданий капитали шаклланди. Айнан ўзбек хонлари ва амирлари туфайли Бухоро, Хива, Қўқон ва бошқалар бугунги қиёфага кирди. Айнан ўзбеклар бугунги шаҳарларнинг катта қисмини қурди, катта ерларни ўзлаштирди.

Қолаверса, хонликлар даври барибир яқин тарихимиз. Бу даврда минтақанинг бугунги қиёфаси шаклланган. Тарихий манбалар билан ишлаган одам биз кўпроқ севадиган узоқ ўтмиш қаҳрамонлари бугунги “биз”дан қанчалик узоқлигини тушунади. Хонликларда эса ўзимизга яхшироқ таниш “ўзимиз”ни кўрамиз.

Хонлик даврини чуқурроқ ўрганиш бугунимизни тушунишга ёрдам беради; биз эътиборсиз қолдирган кўплаб янги қиёфаларни, қаҳрамонларни топиш имконини беради; у даврда ҳам йирик тарихий шахслар ўтганига гувоҳ бўламиз; ниҳоят, тарихга ҳурматни ҳам англатади. “Фалон даврда қолоқ бўлганмиз” деб у даврни ўрганмаслик нотўғридир.

Эльдар Асанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хотин-қизларни ҳимоя қилиши керак бўлган қўмита раҳбари ишни уларни ҳақорат қилишдан бошлади

Хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиши керак бўлган қўмитанинг янги раиси Элмира Боситхонова ишини хотин-қизларни (деярли) ҳақорат қилишдан бошлади. Элмира ...

«ўлган бувисига янги кафан ҳам совға қилинглар!»

Яқинда Тошкентга 380 минг долларга келиб-кетган турк актёри Бурак Ўзчивит, хабар беришларича, куни кеча бир ўғилнинг отасига айланибди. Ўғли Каран деб исм қўйибди. Оталик — ...

Онажоним

Аброл Қаххоров.  Таржимон Моҳирабону Булутлар ортида ухлар сариқ ой. Қоронғу ўрмонга боққандек, гўё,  мен кўкка термулиб қарайман. Қайдадир, юлдузлар аро адашган онам, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400