Мордовияда содир бўлган ЙТҲда икки ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Spark автомобили ва юк машинаси иштирокидаги ЙТҲда икки киши ҳалок бўлган, яна икки нафари эса шифохонага ётқизилган.

25 май куни Мордовия Республикаси (Россия) ҳудудидан ўтадиган М5 «Урал» трассасида 4 нафар Ўзбекистон фуқароси кетаётган “Chevrolet Spark” автомобили йўлнинг қарама-қарши йўналиш қисмига ўтиб кетиб қаршисидан келаётган “MAN” русумли юк машинасига урилиб кетди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада 57 ёшли ҳайдовчи Носиржон Тошмуродович Дадахонов ва 28 ёшли йўловчи Дилшодбек Турсунбек ўғли Жамолиддинов олинган жароҳатдан воқеа жойида вафот этган.

Фуқаролар 50 ёшли Абдуғаффор Абдужабборович Қодиров ва 49 ёшли Абдиқодир Абдумаликович Холиқов Зубова Поляна туман шифохонасига жароҳат билан ётқизилган. Уларнинг ҳолати, тиббиёт ходимлари берган маълумотга кўра, оғир барқарор.

Бош консулхона томонидан маҳаллий ҳукумат органлари билан алоқа ўрнатилган ва вазият назоратга олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

Ширин газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда the BMJга таяниб "Кун.уз" нашри ёзмоқда. ...

Ўзбекистонликлар россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди

Қозоғистонлик чегарачилар "Газель" кузовида қўлбола ясалган "туйнук" ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400