Тбилисида норозилик намойиши давом этмоқда

Кеча 23 июнь куни Грузия пойтахти Тбилиси шаҳри қоқ маркази Шота Руставели кўчасида жойлашган Грузия парламенти биноси олдида тўртинчи кун норозилик намойиши бўлиб ўтди.

Намойишда 1,5 мингдан кўп аҳоли, асосан ёшлар иштирок этишди. Намойиш сабабли шаҳарнинг Озодлик майдонидан то Шота Руставели метро бекатигача бўлган шоҳ кўчаларда транспорт қатнови тўхтатилди, ҳатто ушбу оралиқда жойлашган “Озодлик ҳиёбони” метро бекатида кеч соат 19-00 дан то 22-30 қадар метро  тўхтамаганлиги сабабли йўловчилар ё Марджанашвили ёки Руставели метро бекатларида тушишга мажбур бўлишди.

Таъкидлаш керакки, намойишнинг тўртинчи кунида мухолифат ва ҳукумат ўртасида келишувга эришилганлиги боис норозилик намойиши тинч ва осуда тарзда ўтказилди. Лекин шундай бўлса-да, намойиш ўтказилаётган майдоннинг ҳар иккала томонини тез тиббий ёрдам ва бир неча полиция машиналари банд этишди.

Норозилик намойишининг вужудга келишига Православия ассамблеяси президенти, Россия давлат думаси депутати Сергей Гавриловнинг парламентлараро 26-сессияда иштирок этиш учун Грузия парламентига ташриф буюриши ҳамда анжуманда Грузия парламенти раиси ўтирадиган ўриндиқни эгаллаши ва рус тилида нутқ сўзлаши сабаб бўлди. Унинг бу ҳаракати эса Грузия парламентидаги мухолифат вакилларига маъқул келмайди. Айнан шу ҳолат норозилик намойишлари пайдо бўлишига олиб келади.

Кечаги намойиш иштирокчилари рус делегатларига минбар ажратган ва уларнинг рус тилида гапиришига йўл қўйган яна бир шахс – Грузия ишчи ишлар вазири ва вице-премьери Георгий Гахариядан истеъфо талаб қилар, ундан майдонга чиқишни, ўзини кўрсатишни сўрар, сотқинликда айблар ва грузин тилида “Цади, Гахариа!”, яъни “Йўқол Гахария!” деб бақирарди.

Шунингдек, намойишчилар 21 июнь куни кечқурун бўлиб ўтган намойишда ҳибсга олинган иштирокчиларни зудлик билан озод этишни ва ҳукуматдан тез орада Парламент сайловини ўтказишни талаб қиларди.

Russia is an okkuppier – Россия босқинчи, Fuck Putin – … Путин (Россия президенти) ва 20% of my country is okkupied by Russia — Менинг мамлакатимнинг 20%и Россия томонидан оккупация қилинган, деб ёзилган ва бошқа сон-саноқсиз ёзувлар билан майдонни забт этишди.

Эслатиб ўтамиз, 21 июнь куни бўлиб ўтган норозилик намойишида 240 нафар фуқаролар ва 80 нафар полиция ходимлари жароҳатланган. Намойиш туфайли Парламент раиси Ираклий Кобахидзе расман истеъфога чиқишга мажбур бўлган.

Намойишда мухолифат вакиллари  Гиги Углави, Гиги Бокери, Заала Удумашвили, Цохне Майсурадзелар нутқ сўзладилар.

Ташкилотчилар ва иштирокчилар ИИВ вазири Георгий Гахариа зудлик билан истеъфога чиқмаса ва ҳибсга олинган намойиш иштирокчилари озод этилмаса норозилик намойишини яна давом эттиришини билдиришди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трампнинг маслаҳатчиси россиянинг ҳатти-ҳаракатларига қарши туришга чақирди

Оқ уйнинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Герберт Макмастернинг фикрича, ғарб мамлакатлари Россиянинг “беқарорлаштирувчи ҳатти-ҳаракатларига” қарши туришлари ...

Қаршида“evro engineering” компанияси  ишчиларининг маоши ўғирланди

2018 йил 6 сентябр куни номаълум шахс Қарши шаҳрида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводида қурилиш ишларини олиб бораётган “Evro Engineering” компаниясининг хизмат хонаси ...

Канада билан дания тарихдаги «энг тинч уруш»га нуқта қўйди

Оттавада Канада ва Дания ташқи ишлар вазирлари Мелани Жоли билан Йеппе Кофод Шимолий Муз океанидаги Ханс оролини бўлиш тўғрисидаги келишувни имзолади. Бу ҳақда Дания ташқи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400