Ўзбекистон Африка давлатларидан кейин бешинчи бўлиб Scaling Solar дастурига қўшилди

Ўзбекистон Scaling Solar («Қуёш энергетикасини кенгайтириши») дастурига қўшилган бешинчи мамлакатга айланди, дея хабар қилди Жаҳон банки матбуот хизмати. Дастур илк бор Африка қитъаси сарҳадларидан чиқди.

Scaling Solar — Жаҳон банкининг ҳукуматларга хусусийй сармоядорларни жалб этган ҳолда йирик миқёсли қуёш энергетикаси лойиҳаларини харид қилиш ва ишлаб чиқиш бўйича дастури. У техник ёрдам, ҳужжатларни стандартлаштириш ҳамда Жаҳон банки ташкилотлари томонидан молиялаштиришни дастлабки маъқуллаш кабиларни ўз ичига олади.

Ҳозирда дастур Замбия, Сенегал, Эфиопия ва Мадагаскарда 1,5 гигаваттдан ортиқ қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқда.

Жаҳон банки матбуот хизматининг қайд этишича, Ўзбекистон 1 гигаваттгача миқдорда қуёш энергиясини ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда. Жараёнда дастлаб 100 мегаватт энергия ишлаб чиқариш бўйича савдолар ўтказилади. Scaling Solar дастуридан фойдаланиш бўйича қарор ҳам қабул қилинган.

2018 йилнинг май ойида Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан Навоий вилоятида 100 мегаватт қувватга эга фотоэлектр станциясини молиялаштириш, қуриш ва фойдаланишга топшириш учун хусусий инвесторни жалб қилиш бўйича давлат-хусусий шерикчилик лойиҳасини шакллантириш юзасидан битим имзолаган эди. Сўнгра Ўзбекистон Scaling Solar дастуридан фойдаланган ҳолда малакали номзодлардан таклифларни жўнатишга сўровни эълон қилди.

IFC бош директори Филип Ле Уерунинг сўзларига кўра, Scaling Solar Африканинг Саҳрои Кабий чўли жанубидаги мамлакатларида қайта тикланувчи энергия манбалари бозорига хусусий сармоядорларни муваффақиятли жалб этди. «Унинг комплекс ва стандартлаштирилган ёндашуви Ўзбекистон ва бошқа бозорлар учун улкан салоҳиятни ўзида намоён этади», — деди у.

Ўзбекистон энергетикаси табиий газга кучли қарам. Мамлакатда ишлаб чиқарилаётган электр энергиясининг 82 фоизи иссиқлик электр станциялари ҳиссасига тўғри келади. Ҳукумат мамлакатдаги энергетик мувозанатни диверсификация қилиш ва хусусий сармояларни жалб қилиш мақсадида қайта тикланувчи энергия секторини ривожлантиришга катта эътибор қаратмоқда.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Навоий вилоятида фотоэлектр станция қурилиши учун 11 та компания ўз таклифларини тақдим этиши учун таклиф қилиб бўлинди. Натижалар жорий йил учинчи чорагида эълон қилинади. Лойиҳа Австрия Молия вазирлиги ҳамда Швейцариянинг Иқтисодий алоқалар бўйича давлат котибияти кўмагида амалга оширилмоқда.

Манба:Соф.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёев қирғизистон ўзбекистоннинг иштирокисиз бирорта ҳам гэс қурмайди деб нимани назарда тутди?

Ўзбекистон президентининг Бишкекдаги матбуот анжуманида Алмазбек Атамбаев Қирғизистон Ўзбекистонсиз бирорта ҳам ГЭС қурмаслиги ҳақида сўз берганини тилга олган. (more…)

Андижонда «сабзи-арчди» маросимидаги жанжал жанозага уланиб кетди

2019 йил 7 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Бўз туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан айбли деб топилган А.С.га (эркак ...

Депутат кабул дусов шавкат мирзиёевдан уйғурларни ҳимоя қилишни илтимос қилди

Халқ депутатлари Бўстонлиқ туман Кенгаши депутати, «Миллий тикланиш» партиясидан бўлган Кабул Дусов 16 июль куни Ўзбекистон Президентига Хитойдаги уйғурларни ҳимоя қилишни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400