От кишнаган оқшом (қисса) 46-қисм

46

Қарлуқда тўй бўлди.
Шу тўйга йўл олдим. Йўлда Тарлон тезак ташлаб-ташлаб борди. Ажабо, бундайчикин қилиғи йўқ эди…
Бир муаллимникига тушдим. Қозиқни молхона ёнига қоқдим.


Тарлон қулоқлари шалпайди. Боши эгилди. Девор кавагига мунис термилиб қолди. Ем емади.
Иримига лабини-да тегизмади.
Кўнглим ҳадиксиради. Томоғимдан туз ўтмади. Тарлондан кўз узмадим.
Узанги йўлдошларим-да оромини йўқотди. Қарлуқда отни зўр биладиган бир синчи чол бўлди.
Ана шу чолни айтиб келди.
Чол Тарлонни айланиб кўрди. Энкайиб, кўзларига қараб кўрди. Ўзича, бош ирғади. Кейин, тирсагимдан ушлади. Мени меҳмонхонага эргаштириб борди. Елкамга қўлини қўйди.
— Менга қара, эл чавандози, — деди. — Шу отни менга сотмайсанми? Йигирма қўй бераман.
Гапнинг эркагини айт.
Зардам қайнади. Мен нима ғамда-ю, чол нима ғамда!
— Бова, — дедим, — эрта биров айтган экан, мен ўз ғамим билан, мулла менинг… деб! Ўзи нима гап, аввал айтинг-да!
Чол мужмалтоб бўлди.
— Сен бўларини айт, эл чавандози. Кейин мен айтаман, — деди.
— Йўқ! Қиёматда-да сотмайман! Бўлдими?
— Ҳа, майли. Унда эшит, эл чавандози. Отинг, зўр от. Кўргандан беш кетдим. Адашмасам, яқинда оғир бир дардни бошидан кечирган дейман-ов!
Тарлон камарда ўн кун оч ётди, ана шу хаёлимдан ўтди. Аммо чолга сир бермадим.
— Ҳа, дардга чалиниб эди. Кейин, фориғ бўлиб эди.
Чол маҳобат қилди.
— Бали, эл чавандози, — деди. — От ҳозир шуни эслаяпти, эртага бўладиган кўпкарини ўйлаяпти. Дарддан аввалгидай чополаманми, йўқми, деган ғам отни ўйга солаяпти. Мен буни кўзларидан билдим. Мениям айтди дерсан, эл чавандози.
Чол кетди.
Мен бемаҳалгача гурунглашиб ўтирдим. Тарлоннинг қайғуси кўнглимдан кўтарилмади. Қайғу юзимга-да урди шекилли, уй хўжаси кўнглимни кўтарди.
— Кўп қайғура берманг, чол синчи, билонғич, — деди. Кейин, чол кимлигини айтиб берди.
Eмишки, отлар бир йилда бир марта кавш қайтаради. От кавш қайтарганда ёнади! Баданлари товланади, кўзни қамаштиради! Айниқса, кўзлари порлаб ёнади! От — дев-да! От кавш қайтариши ҳориқулодда* ерда, ҳориқулодда вақтда кечади. Кўз очиб, кўз юмгунча бўлиб ўтади! От кавш қайтаришини кўрган одам, ё телбанамо бўлади, ё шўрпешона бўлади, ё бахтли, ё доно, ё нуктадон бўлади!
Эмишки, чол от кавш қайтарганини кўрган эмиш…


Тоғай Мурод

От кишнаган оқшом (қисса)

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 12-қисм

12 Биродарлар, от билмайдиган нима йўқ! От қор-ёмғирни, довулни олдиндан билади. Айниқса, тўй-маъракани дарров билади. Боиси, тўйда кўпкари бўлади-да! Бизнинг Тарлон кечаси ...

От кишнаган оқшом (қисса) 55-қисм

55 Отар адирда ёйилиб ўтлади. Тўдалагунимча кеч бўлди. Уйга қош қорайганда келдим. Участка милитсионеримиз бир парча қоғоз ташлаб кетибди. Аёлимизга қайта-қайта ...

Қувланиш

7. ҚУВЛАНИШ Учинчи кундан буёққа қутидорнинг эшиги теварагидан Содиқ айрилмас эди... ҳозир кечки соат еттилар бўлиб қолғани учун бу кун ҳам унинг келмаслигига қарор берган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400