Ўзбекистон армияси дунё рейтингида 48-ўринни эгаллади

Global Firepower таҳлилий маркази дунёнинг энг кучли армияларининг 2019 йилги рейтингини эълон қилди. 

Кун.уз сайтининг ёзишича, Ўзбекистон армияси бир йил аввалги рейтингга нисбатан 10 ўрин пастлаб, 48-ўринни эгаллаган (аввалги рейтингда 38-ўрин). Шунга қарамай, Ўзбекистон армияси Россия (2-ўрин), Украина (29-ўрин) ва Беларус (39-ўрин) армиясидан кейин МДҲ давлатлари орасида 4-рақамли, Марказий Осиёда эса энг кучли армия деб топилган.

Рейтингда умумий ҳисобда 137 давлат армияси келтирилган. Рўйхатга АҚШ, Россия, Хитой, Ҳиндистон, Франция, Япония, Жанубий Корея, Британия, Туркия, Германия етакчилик қилмоқда.

Шунингдек, Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон армияси 54-ўринни, Туркманистон армияси 75-ўринни, Қирғизистон армияси 91-ўринни, Тожикистон армияси 94-ўринни эгаллаган.

Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистон қуролли кучларида 420 та танк, 179 та самолёт, 1215 та жанговар транспорт воситаси мавжуд бўлиб, давлатнинг мудофаа харажатлари йилига 70 млн доллардан кўпроқни ташкил қилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда «бюджет» ишчилари ёппасига пахтага чиқарилди

Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Андижон, Тошкент вилоятларида мактаб, коллеж, лицей ўқитувчилари, боғча тарбиячиларининг пахта теримига ётоққа жўнатилаётгани хабар қилинмоқда. ...

Қорақалпоғистонда тўрт яшар қиз болалар поезди тагида қолиб ҳалок бўлди

Тўрткўл шаҳридаги “Ёшлар” истироҳат боғидаги аттракционда 31 май куни тўрт яшар қиз нобуд бўлди. Воқеа гувоҳларининг айтишича, болалар поезди қизалоқни босиб ўтиб кетган. ...

 толибон россия ва украинани можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди

Афғонистондаги “Толибон” ҳаракати Россия ва Украинани қўшма мулоқот бошлашга ва можарони тинч йўл билан ҳал қилишга чақирди. Бу ҳақда Афғонистон Ислом Амирлиги ташқи ишлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400