Бухорода мигрантлар кетаётган автобус ағдарилиб кетди

2019 йил 19 август куни соат 15:37ларда Тожикистон Республикаси фуқароси, Душанбе шаҳри Рудакий кўчасида яшовчи 1979 йилда туғилган Бахромиддин Хотамов “Мерседес-Спиринтер” русумли, ТJ 77 85 PB 01 давлат рақам белгили микроавтобусини Бухоро вилоятининг Жондор тумани чўл массиви ҳудудидан ўтувчи “Ғузор-Нукус” А-380 йўлининг 368-км.да ҳайдаб кетаётган вақтида, микроавтобуснинг орқа ўнг томон ғилдираги ёрилиб кетиши оқибатида бошқарувни эплай олмай йўл четига чиқиб ағдарилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 3 нафар Тожикистон Республикаси фуқаролари касалхонага ётқизилган. Касалхонага ётқизилган 3 нафар ва бирламчи тиббий ёрдам учун мурожаат қилган яна 5 нафар йўловчиларга ҳамда ҳайдовчига тез ва малакали тиббий ёрдам кўрсатилиши ташкил қилинди. Қолган 8 нафар йўловчилар эса ҳеч қандай жароҳат олмаганлар. Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекободда кесак кўтарган олтовлоннинг бири қамоқда, яна бири прокуратурада сўроқда, учтаси дом-дараксиз. гапиришга ҳадди сиққан олтинчиси эса «оққўрғончаси»га тушунтиряпти

Оққўрғондаги ариққа тушган олтовлон суратидан сўнг ижтимоий тармоқларда катта-катта кесакларни кўтариб олган бошқа бир олтовлоннинг сурати пайдо бўлганди. Кейинроқ сурат ...

Қирғизистон: эмгекчил қишлоғининг ёшлари дўконлардаги 500 минг сомлик спиртлик ичимликларни синдириб, йўқ қилишди

Фото:Azattyk.kg Қирғизистон Республикасидаги Норин туманинг Эмгекчил қишлоғининг ёшлари ароқ савдоси ва истеъмол қилиш масаласига қаътиян қарши чиқишмоқда. Бу муаммони сўз ...

Ўза : ғарб аҳлида ҳам умид уйғотган мурожаат

Президентимизнинг Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномаси нафақат халқимиз, балки дунё жамоатчилигида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Негаки, мазкур ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400