Ўзбекистонда 2020 йил 1 январдан бошлаб бино ва иншоотларни қуришда янги мажбурий тартиб жорий этилади

Ўзбекистон Республикаси президенти “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Белгиланишича, 2020 йил 1 январдан бошлаб:

а) якка тартибдаги уй-жой қурилишидан ташқари барча бинолар ва иншоотларни лойиҳалаштириш, реконструкция қилиш ва қуришда:

қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ биноларнинг энергия самарадорлигини таъминлаш;

лойиҳа ҳужжатларини экспертизадан ўтказишда қурилиш нормалари ва қоидаларининг талабларини инобатга олган ҳолда бинолар ва иншоотлар энергия самарадорлиги кўрсаткичлари бўлимини тақдим этиш мажбурий тартибда назарда тутилади;

б) давлат органлари ва ташкилотлари ўз балансидаги бинолар ва иншоотларда ёритиш тизимлари учун светодиодли манбаларни ўз ичига олган сенсорли датчиклар, энергия самарадор газ-горелкали қурилмаларни ўрнатишга мажбурдир;

в) маҳсулот (ускуналар, товарлар) ва технологияларнинг энергия самарадорлиги даражаси ёки техник кўрсаткичларини белгилаш уларни Ўзбекистон Республикасининг аккредитация қилинган органлари томонидан сертификатлаштиришда мажбурий ҳисобланади.

Қурилиш вазирлиги Энергетика вазирлиги ва “Ўзстандарт” агентлиги билан биргаликда 2019 йил 1 ноябрга қадар:

янгидан қурилаётган ва реконструкция қилинаётган бино ҳамда иншоотларнинг энергия самарадорлигига нисбатан талабларни тубдан ошириш мақсадида шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини қайта кўриб чиқсин;

бино ва иншоотларнинг энергия самарадорлиги даражасини (А, Б, В ва бошқа даражалар) белгилаш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.

“Ўзстандарт” агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлигининг рўйхат бўйича мамлакат корхоналарида энергетика менежментини бошқариш тизимини халқаро стандартга (ISO 50001) мувофиқ 2019 йил 1 декабрдан 2023 йил 1 январга қадар босқичма-босқич татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилди, мазкур тизимда қуйидагилар назарда тутилади:

энергия истеъмоли самарадорлигини баҳолашнинг шаффофлиги ва холислиги, корхоналарнинг энергия сарфи ҳажмини пасайтириш, шунингдек, атмосферага чиқариб ташланадиган чиқиндиларни камайтириш;

ресурсларни, биринчи навбатда молиявий маблағларни минимал даражада сарфлаб энергия истеъмолини бошқариш самарадорлигига эришиш, корхоналар активларининг капиталлашув даражасини ошириш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулот, кўрсатилаётган хизматларнинг рақобатбардошлигини ошириш.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сердар бердимуҳамедов қадр кечаси шарафига 500 га яқин одамни афв этди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 27-апрелда 514 нафар маҳкумни афв этди. Бу афв Қадр кечаси шарафига қилинганини «Ortak Turkmen» нашри ёзди. Бу ҳақдаги фармон ...

Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган. (more…)

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400