Қорақалпоғистонда Бўзотов тумани қайта ташкил қилинади

Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг навбатсиз ўтказилган сессиясида Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистонга ташрифи давомида белгилаб берилган топшириқлари асосида Бўзотов туманини қайта ташкил қилиш масаласи кўриб чиқилди.

Сессия давомида Бўзотов туманини ташкил қилиш ва маъмурият маркази қилиб Бўзотов посёлка фуқаролар йиғинини белгилаш, “Қазанкеткен” маҳалла фуқаролар йиғинини “Бўзотов” посёлка фуқаролар йиғини этиб қайта тузиш ва “Қусқанатау”, “Аспантай”, “Эркиндарё” овул фуқаролар йиғини ва “Қазанкеткен” маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф қилиш ва аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш бўйича тадбирларни белгилаш тўғрисидаи масалаларга эътибор қаратилди.

Халқ депутатлари Кегейли тумани Кенгашининг мажлисида депутатлар бир овоздан янги туман ташкил қилинишини қўллаб-қувватлади ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига Бўзотов туманини ташкил қилиш ва туман чегараларини тасдиқлаш бўйича таклиф киритилди.

Чорвачиликка ихтисослаштирилиши мўлжалланган Бўзотов тумани илк бор 1979 йилда ташкил топган ва 1988 йилда фаолияти тугатилиб, 1990 йилда яна туман сифатида тузилган. Сўнг 2004 йилда Кегейли тумани таркибига киритилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

“ишёқмасу дангаса”, лекин вафодор

  (бундай итоатгўйликдан унумли фойдаланаётганлар эса, андишанинг отини қўрқоққа чиқармоқда) Куни кеча Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва бандликка кўмаклашиш маркази Миробод ...

Рақамли технология – замон талаби

Ўтган сафар айтганимиздек, Ўзбекистондаги туризм соҳасида замондан ортда қолаётган баъзи бир ечимсиз масалалар талайгина. Албатта, бундай муаммолар бирданига ҳал бӯлмайди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400