Андижонда туғилган кунда 26 киши заҳарланди

8 октябрь куни соат 20:30 да Андижон туман юқумли касалликлар шифохонасига 4 нафар фуқаро кўнгил айниши, қайт қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозон соҳасидаги оғриқ, тана ҳароратининг кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги хабар берди. 

Сўнгра соат 24:00 га қадар фаол аниқлаш йўли билан 23 нафари «овқат токсикоинфекцияси» бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган.

 Уларнинг 24 нафари Андижон туманининг 35-мактаб ўқувчилари, 1 нафар синф раҳбари, 1 нафар мактаб ўқувчисининг онаси, яъни туғилган кун муносабати билан торт тайёрлаб олиб борган фуқаронинг ўзи ҳам заҳарланган.

 Шунингдек, 1 нафар шу синфнинг ўқувчиси уйда тарбияланаётган кичик ёшдаги синглисига ўша торт бўлагидан берганлиги натижасида унда ҳам заҳарланиш қайд этилган.

 Ҳолат юзасидан ўрганиш ишларини олиб бориш учун воқеа жойига вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, вилоят санитария-эпидемиология осойишталиги маркази, вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати инспекцияси мутахассислари жалб этилди. Барча беморлардан олинган таҳлил намуналари вилоят СЭОМ лабораториясида ўрганилмоқда. Ҳозирда шифохонада 12 нафар бемор даволаняпти, 15 нафари аҳволи яхшилангани учун уйига рухсат берилган.

 Беморларнинг аҳволи, лаборатория таҳлил натижалари, якуний ташхис ҳамда ўтказилган профилактик ва эпидемияга қарши тадбирлар тўғрисида қўшимча ахборот тақдим этилади.

 Бироз аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги Самарқандда 26 киши хот-догдан заҳарланганини маълум қилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркияда йил бошидан буён 70 нафарга яқин ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Туркиянинг Истанбул ва Анқара шаҳарларида 2019 йилнинг январь—сентябрь ойларида турли сабаблар билан 70 га яқин Ўзбекистон фуқароси вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...

Ховос туманида “spark” ағдарилиб кетиши натижасида икки киши вафот этди

Жорий йилнинг 18 июль куни тахминан соат 19:00да Сирдарё вилоятининг Ховос туманида икки кишининг ўлимига сабаб бўлган аянчли йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ИИВ ...

Бу ҳали бошланиши

  Ҳурматли “Мулкдор” Интернет газета - сайтимизнинг доимий ўқувчилари ва доимий бўлмасада, сайтимизга вақти-вақти билан ташриф буюриб турувчи азиз замондошлар, сайёрадошлар! ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400