Аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси коронавирусга чалинганларни “Гидроксихлорохин” ва “Хлорохин” билан даволашга рухсат берганди.
Россия ҳукумати коронавирусга чалинган беморларни даволаш учун гидроксихлорохин дори воситасидан фойдаланишга рухсат берди.
Мамлакат бош вазири Михаил Мишустин бу борадаги фармойишни имзолади.
Қайд этилишича, Хитой Россияга 68 600 қадоқ гидроксихлорохин дори воситасини беғараз тарзда тақдим этган.
Аввалроқ АҚШ озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонлар сифатини санитар назорат қилиш бошқармаси коронавирусга чалинганларни “Гидроксихлорохин” ва “Хлорохин” билан даволашга рухсат берганди.
Шунингдек, франциялик олимлар гидроксихлорохиннинг коронавирусга алоҳида ва азитромицин антибиотиги билан биргаликдаги таъсирини ўрганишганди. Тадқиқотларда COVID-19 симптоми бўлган ва симптомлар бўлмаган 36 киши иштирок этган, беш кун давомида янги дори воситасини қабул қилган олти беморнинг барчаси тузалганди.
https://kun.uz/news/2020/04/17/rossiyada-koronavirusga-chalinganlarni-davolashda-bezgakka-qarshi-doridan-foydalanishga-ruxsat-berildi