Қозоғистондаги тартибсизликларда саккиз нафар полиция ва Миллий гвардия зобити ҳалок бўлди. Бу ҳақда Қозоғистон ОАВлари Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар берди.
Бундан ташқари, 317 нафар ходим жароҳатланган.
ИИВ вандализм ва талончиликни провокаторлар уюштирганини айтди.
Ҳозирча тинч аҳоли томондан жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.