Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида 300 млн долларлик шартнома тузилди

Шавкат Мирзиёев ва Александр Лукашенко Минскдаги музокаралар якунида Қўшма баёнот қабул қилди.

Давлат раҳбарлари ҳузурида икки мамлакат ҳукуматлари, вазирлик ва идоралари ўртасида 11 та ҳужжат имзоланди. Улар ишлаб чиқариш ва илмий-техник кооперацияни, ҳудудлараро ва инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, таълим, оммавий ахборот воситалари, нашриёт ва полиграфия фаолияти, ахборот-коммуникация технологиялари ва бошқа соҳалардаги алмашинувлар ва ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.

Оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда давлат раҳбарлари музокаралар самимий руҳда, самарали ўтгани, ўзаро манфаатли келишувларга эришилганини таъкидлашди.

Беларусь Президенти ўтган йили мамлакатларимиз ўзаро савдо айланмасида охирги йиллардаги энг юқори кўрсаткичга чиққани, бу ижобий тенденция бу йил ҳам давом этаётганини таъкидлади.

Томонлар бундан буён ҳам халқаро ва минтақавий тузилмалар доирасида бир-бирини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини тасдиқлашди.

Ташриф арафасида Минскда ўтган Ҳудудлараро форумда икки мамлакат шаҳар ва вилоятлари ўртасида 12 ҳужжат, шунингдек, умумий қиймати қарийб 300 миллион АҚШ доллари бўлган шартнома ва битимлар имзолангани қайд этилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чортоқ тумани ҳокимига чорвачилик бегона соҳами?

Ўзбекистонда чорвачилик изчил ривожланиб, кенгайиб бормоқда. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари ва аҳолининг бу машғулот билан шуғулланиши учун кенг имкониятлар яратилиб, мазкур ...

«аҳмадбой иши» бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди

11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, чинозлик Аҳмадбой ва 16 нафар жиноий шеригига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

Ўзбекистон Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни ...