«Толибон» армиясини 150 минг аскарга етказади

Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган Толибон ўз армиясини 150 минг аскарга етказмоқчи. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Инаятуллоҳ Хаваразмий «Бахтар»  ахборот агентлигига маълум қилди.

Унга кўра, Мудофаа вазирлиги янги қуролли кучларни ташкил қилишда, ҳарбий тажрибаси бор, аввалги ҳукуматда хизмат қилган аскарлар ҳам жалб қилинади.

“Бундай таркибни ташкил қилиш учун бизга профессионал ходимлар керак. Мудофаа вазирлиги янги армия сафига ҳарбий тажрибага эга зобитларни жалб қилади”, – деди Хаваризмий.

Мудофаа вазирлиги матбуот котиби бўлажак армиянинг қурол-яроғи бўйича изоҳ бериб, ҳарбий техника олиш бўйича “қатор қўшни давлатлар” билан музокаралар олиб борилаётганини айтди.

Толибон аввалроқ ўз армияси 100 минг аскардан иборат бўлишини айтган эди. Ҳаракатнинг қуролли кучлари сони 150 мингга етказилса, ундай ҳолатда улар Ўрта Осиё республикаларининг мунтазам армияларидан олдинда чиқади. Global Firepower Index ҳисоботига кўра, Ўзбекистон армияси 50 минг, Қозоғистон армияси 132 минг, Туркманистон армияси 22 минг, Тожикистон армияси 9 минг ва Қирғизистон армияси 11 минг аскардан иборатдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жарималардан тушаётган миллиардлар қачон йўлларни таъмирлашга сарфланади?

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ матбуот хизмати раҳбари Акмал Юсупов бугун матбуот марказида ўтган табирда мазкур масалага ойдинлик киритди, деб ёзади ЎзА сайти. Тошкент ...

Озода нурсаидованинг уйи бузиб ташлангани сабабли юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилган

Бундан 10 кун аввал хонанда Озода Нурсаидованинг тоби қочгани, юрак хасталиги билан шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар тарқалган эди. Хонанда ўша куннинг эртасигаёқ тўй ...

Шарқона қарз бериш ёҳуд хитой кредити соясида қолган марказий осиё

Қозоғистондаги қурилиш объектидаги хитойликлар. Nur.kz сайти фотоси Марказий Осиё мамлакатларининг Хитой бераётган қарзларга ботиб бораётганини «неоколониализм» ибораси билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400