Европада газ нархи рекорд даражада қимматлади

Европада газ нархи рекорд даражага етди – 1000 куб метр учун 2200 доллар. Бу маълумотлар Лондонда жойлашган ICE Futures биржаси рейтингида келтирилган.

Европада газ нархи биргина апрель ойида 1500 доллар ёки ундан ҳам пастроқ  нархда эди. Кечадан бери у 2226 долларга етди, бу бир кун ичида 59,4 фоизга ўсди дегани.

Охирги рекорд кўрсатгич 21-декабрда бўлган, ўшанда 2100 долларга сотилган эди.

2021 йилнинг баҳорида нархлар минг куб метр учун 250-300 доллар атрофида эди. Шунингдек август ойи охирида 600 долларгача кўтарилса, октябрда биринчи марта 1000 доллардан, декабрда эса 2000 доллардан ошди. Ундан кейин  бироз арзонлагани билан ҳудди шу нархда қолган.

Шуниндек жорий йилнинг февраль ойида кескин пасайиб,  800-1030 долларгача сотилса, Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиёти бошланганидан сўнгра  рекорд даражага қимматлаб кетди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Cotton campaign ўзбек пахтаси бойкотини бекор қилмади

Пахта саноатида мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича халқаро кампания - Cotton Campaign Ўзбекистон ҳукумати делегацияси билан музокаралар олиб боргач, ўзбек пахтасининг ...

Гарвард битирувчилари ҳақида билишингиз лозим бўлган 10 нарса

Гарвард Университети узоқ вақтлардан бери кўплаб талабалар учун омадли ҳаётнинг дебочаси бўлиб келади. Ушбу ёзда эса АҚШнинг бу машҳур таълим даргоҳини яна бир гуруҳ ...

Машҳурлар ҳаётидан 12 қизиқ маълумот

    Наполеон айлурофобия — мушуклардан қўрқиш дардига дучор бўлган. Эйнштейн жон бераётганида унинг сўнгги сўзлари ҳам ўзи билан бирга кетган — ёнида ўтирган аёл ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400