Россия фуқаролари бир ойда банклардан 1,2 триллион рубль ечиб олишди  

2022-йил февраль ойида Россия фуқаролари банк ҳисоб рақамларидан 1,2 триллион рубль ечиб олишди.  Бу ҳақда Россия Марказий банкининг махсус ҳисоботида айтилади.

Бу миқдор банкларда сақланадиган маблағларнинг 3,5 фоизини ташкил қилади. Ҳисобларини ечиб олиш 2008 йилдан бери энг юқори кўрсаткичдир. РБКнинг маълумотларига кўра, ўша йилнинг октабрь ойидаги Жаҳон инқирози туфайли россияликлар жамғармаларининг 6 фоизини ечиб олишган.

Марказий банк маълумотларига кўра, маблағларнинг катта қисми Россиянинг Украинага бостириб кириши бошланган 24-февраль кунидан кейин авж олган. Маҳкама бундан  кейин пулни ечиб олишнинг олдини олиш чоралари кўрилишини маълум қилади. Март ойи статистикаси келтирилмаган.

Москванинг Украинага ҳужуми ортидан АҚШ ва Европа Иттифоқи Россия марказий банкига қарши санкциялар киритди. Натижада ушбу маҳкама халқаро захирадаги 640 миллиард доллардаги пулнинг катта қисмини қайта ишлата олмади. Икки кун аввал Франция Россия Марказий банкининг 22 миллиард евросини ҳибсга олди.

Шунингдек, Россияга АҚШ доллари, Европа Иттифоқи эса евро купюраларини сотишни тақиқлаган. Бу ва бошқа чоралар Россия рублинининг курсини кескин тушуриб юборди.

Февралдан бошлаб доллар 75-80 рублдан 100-120 рублгача кўтарилди. Россиянинг айрим банклари ва айирбошлаш шохобчаларида доллар 150-160 рублдан сотилмоқда. Россия ҳукумати буни назорат қилиш учун Москва банклараро валюта биржасидаги савдоларни бир неча бор ёпиб қўймоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош вазир ўринбосари зоир мирзаевнинг истеъфоси ҳақида

Зоир Мирзаевнинг истеъфога чиқарилиши яқин ўтмишда жамоатчилик реакцияси асосида амалга оширилган энг катта истеъфо, десак хато бўлмайди. Бунақаси ҳали бўлмаган. Айтиш ...

Шаршара (ҳикоя)

Ушбу ҳикояни “Шаршара” ресторани колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган деган нотўғри тушунчага келиб қолганлар ўқисин! (more…)

Вояга етмаган фарзанди бор аёлларнинг хорижга чиқишини чеклаш таклифи билдирилди

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида туманни комплекс ривожлантириш, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400