Тожикистон президенти халқни икки йиллик озиқ-овқат захирасини ғамлашга чақирди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон муборак Рамазон ойи бошланиши муносабати билан ватандошларига мурожаат қилар экан, бугунги кундаги глобал вазият барча мамлакатлар, жумладан, Тожикистондаги иқтисодий ва ижтимоий вазиятга жиддий таъсир кўрсатаётганини айтди. Унинг айтишича, фуқаролар икки йилга етадиган озиқ-овқатга эга бўлиши керак. Бу ҳақда мамлакат оммавий ахборот воситалари хабар берди.

Хабарда айтилишича, Имомали Раҳмон бу йил инсоният учун ҳар томонлама ва биринчи навбатда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда энг оғир йил бўлишини айтди.

Бундай вазиятда биз ҳамжиҳат бўлишимиз, оғир дамларда бир-биримизни қўллаб-қувватлашимиз, ваҳима тушмаслик, оқил ва эҳтиёткор бўлишимиз керак”, — деди Раҳмон.

Шунингдек, ҳозирги сиёсий, ҳарбий, иқтисодий ва ижтимоий инқироз шароитида тинимсиз меҳнат қилиш муҳимлигини таъкидлади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёнинг ишлари қизиқ : “ўлмаган банда кўраверар экан!” дейди машойихлар

Дилмурод Саййид Сурат 2005 йили олинган Бугунги амалга оширилиши режалаштирилаётган ислоҳотлардан бир қанчасига эътибор берсам,уларни бундан 12 йил аввал муаммо сифатида ...

Тожикистон: ахборот урушига қарши кураш

Тожикистон ҳукумати ахборот урушига қарши курашишга, аниқроғи, ҳужумларга жавоб қайтариб, унда иштирок этишга бел боғлаган. “Биз интернет сайтлари орқали террорчилик, диний ...

Хўжайлида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди

Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида бедарак йўқолган 8 яшар боланинг жасади оқава қувурдан топилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри ёзмоқда. Иллюстратив фото Хўжайли тумани Ички ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400