Литва ҳукумати Россиянинг элчисини чиқариб юборишга қарор қилди. Бу ҳақда душанба куни Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис маълум қилди.
Қарорга кўра, Россиянинг Клайпедадаги консуллиги ҳам ёпилади. Литванинг Москвадаги элчиси ҳам ватанига қайтади. Ушбу қадам Москванинг Украинага ҳужум қилгани туфайлидир.
Россиянинг қандай жавоб қайтариши эълон қилинмади. Айни вақтда дипломатик муносабатларни узиш ҳақида гап ҳам бўлмаган. Элчи йўқлигида дипломатик миссияни одатда мамлакатнинг вақтинчалик вакили бошқаради.
Ландсбергиснинг айтишича, Украинадаги элчиси тез орада Киевга қайтади. Россия қўшинлари Киев вилоятидан чиқиб кета бошлагани хабар қилинган.
Литва уруш бошланганидан бери Россияни қаттиқ танқид қилиб, санкцияларни кучайтиришга чақириб келади. Вильнюс Москва билан дипломатик алоқаларни узган биринчи Европа Иттифоқи аъзоси бўлади.
Кўп ўтмай Латвия Москвадаги элчисини чақириб олиб, Россия элчисини чиқариб юборишини маълум қилди.