Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди

Украина Россия билан тинчлик музокараларини Мариуполда ўтказишни таклиф қилди. Украина делегацияси раҳбари, президент ёрдамчиси Михаил Подолякнинг айтишича, Киев ҳеч қандай шартларсиз музокара ўтказишга рози бўлган.

 Делегациянинг яна бир аъзоси Девид Арахамия Телеграм’га ёзишича, улар ҳарбий гарнизонни ва тинч аҳолини чиқариб кетиш учун Мариуполда Россия томони билан учрашишга тайёр.

Бу таклифга Москва ҳозирча жавоб бермади.

20-апрелда Мариупол аҳолисини чиқариб кетиш жараёни муваффақиятсизликка учради. Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук воқеа юзасидан Россия томонини айблади.

Чоршанба куни икки томон тинч аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар коридор ташкил этишга келишиб олди.

Украина президенти Владимир Зеленский Мариуполдаги вазият ёмонлашаётганини айтди. Унинг айтишича, қамалда қолган шаҳарда минглаб аскар ва тинч аҳоли бор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оқдарё туманида тарқатилган товуқ гўштида 157 турдаги микроб ва бактериялар аниқланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманининг «Улуғбек» МФЙда истиқомат қилувчи Умар Ортиқов махсус рухсатномасиз Ургут туманидан ўзи яшаётган туманга товуқ гўшти етказиш билан ...

Тожикистондаги рейдга инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси тушди

“Фуқаро эркинликлари идораси” жамоатчилик ташкилоти баёнот бериб, асосан милиция ходимлари томонидан ўтказиладиган кузги “рейд” ҳақида маълум қилди. Таъкидланишича, ташкилот ...

Саждадан қутилишми ёки айтмасдан илож йўқми?

22 декабрда Республика Бош вазири Абдулла Арипов Ўзбекистон  Хотин-қизлар кўмитасининг  ҳисобот-сайлов конференциясида юртдошларимизнинг   "Ишлаш учун бошка давлатга кетиши  ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400