Молдова парламенти спикери Игорь Гроссу Киевга ташрифи чоғида украиналик ҳамкасби Руслан Стефанчукга Украинага ҳарбий ёрдам беришдан бош тортишини айтди.
Бу ҳақда «Ҳаракат ва бирдамлик партияси» матбуот котиби Адриана Влас маълум қилди.
«Парламент спикери Молдованинг нейтрал мақомига кўра, бошқа давлатларда ҳарбий техникани жойлаштира олмаслигини маълум қилди»,-деди у.
Стефанчук Гроссудан Молдованинг МиГ-29 самолётини Украинага беришини сўрагани маълум бўлди.
Шунингдек, Молдова парламентининг спикери Кишинёв маҳаллий аҳоли ўзини хавфсиз ҳис қилиши учун хавфли ҳудудларни тозалашга сапёрларни юборишга тайёрлигини айтди.