Украинада Коммунистик партиянинг фаолияти тақиқланди

Львовнинг апелляциявий маъмурий суди сешанба куни Украинанинг Коммунистик партияси фаолиятини тақиқлади. Шикоят билан мамлакатнинг Адлия вазирлиги судга мурожаат қилган. Россия босқинидан буён Украинада 15 партияга тақиқ қўйилган. Мамлакат мустақиллигининг дастлабки йилларида коммунистлар энг кучли сиёсий куч бўлиб келган эди. 1999-йилда унинг раиси Петр Симоненко ҳатто президентлик сайловларининг иккинчи босқичига чиқиб, Леонид Кучмага ютқазган.

Коммунистик партиянинг фракцияси парламентга 2014-йилгача кирди. Ўша йили Май ғалабасидан кейин партия сайловларда муваффақият қозона олмаган. Бир қанча аъзолари Донбассдаги бўлгинчиларни қўллаб-қувватлаган.

Суд 2015-йилда партия фаолиятини тақиқлаган бўлса-да, қарор ҳали кучга кирмаган эди.

Россия босқинидан сўнг Украинада бир қанча москвапараст партиялар, жумладан, парламентда фракциялари бўлган «Мухолифат блокга», «Ҳаёт учун мухолифат платформаси» фаолияти тақиқланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон картошкани покистондан ҳарид қилмоқда

Картошка ҳарид қилиш бўйича Қирғизистон билан Ўзбекистон ҳукуматлари ўртасида битимга расмий турда имзо қўйилмаган. Бу ҳақда Ўзбекистон ҳукуматидаги манбалар маълум қилмоқда. ...

Тожикистоннинг қайта қурилиши бошланган сессия

Бундан роса 25 йил аввал Тожикистонда фуқаролар уруши авжида бўлган, пойтахт Душанбе ва жанубий районлар олов ичра ёнаётганда бир пайтда Ленинобод областининг Арбоб қасрида ...

70 ёшли шаҳбоз шариф покистоннинг янги бош вазири бўлди

Покистоннинг янги бош вазири Шаҳбоз Шариф бўлди. Унинг номзоди якшанба куни мухолифат партиялари томонидан илгари сурилган эди. Парламентдаги овоз беришда Шаҳбоз Шарифни 342 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400