ИҚРОР

Газетада ишлардим. Муҳарриримиз олдига чақириб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган “улкан” ишлар, тиббиётнинг бошқа ҳеч бир давлат тажрибасида учрамайдиган “ўзбек модели” ҳақида таҳлилий мақола ёзишим кераклигини айтди.

Енг шимариб ишга киришдим. У ёки бу ташкилотларга статистик маълумотлар олиш учун хатлар тайёрладим. Елдим, югурдим. Хуллас, отни калласидай бир материал тайёр бўлди. Уни ўқиган одамда ҳеч бир шубҳасиз Ўзбекистон тиббиёти “ўзининг энг юксак чўққисига” кўтарилгани, масалан биз медицина соҳасида Танзания, Лесото, Гаити ёки Мадагаскар оролларидан аллақачон ўзиб кетганимиз, тўғрисида тасаввур уйғонарди.

Аммо, барибир мақоладан кўнглим тўлмади. Тиббиётнинг “ўзбек модели”ни тўлиқ очиб беролмадим, дея ич-ичимдан эзилиб юрдим. Бироқ, “ғуссам” узоққа бормади…

Мақола эълон қилинганидан ҳафта ўтиб, ётиб қолдим. Худога бир қилиғим ёқмади, шекилли қаттиқ бетоб бўлдим. Дўхтир кўпдан-кўп дори-дармонлар ёзиб берди. Туман касалхонасида ётиб даволанишга шароит йўқ. Ҳар куни кечки маҳал онам топган ҳамшира укол қилишга келарди. Титилиб кетган томирга бир амаллаб нина санчардию, эгат оралаган кишидек “чўзилиб қоларди”.

Опанинг “уйқучилиги” сабабини кейин билдим. Яъни, ҳижолат бўлиб ўзи айтди. Бечора, ёш бошига, аёл ҳолига ҳақиқатда ер чопиб келаркан. Туман шифохонаси ишдан сўнг ходимларни, аёлу-эркагини чопиққа ҳайдаркан.

“Борманг, сизни далага хайдашга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ-ку”, десам — “Нима қилай, тўртта фарзандим бор. Маҳалладан ёрдам пули ёзишган. Агар ер ютгур чопиғига бормасам, ўшандан ҳам маҳрум бўламан-да”, – дейди. Бошимга бир мушт туширдим. Мен ахмоқ тиббиётнинг “замонавий ўзбек модели” ҳақида қаёқдаги ҳисоботлару, интернет манбаларидан қидирибман.

Опанинг гапидан кейин юрагим ғаш бўлди. Ишга чиқдим. Муҳаррир кенгайтирилган йиғилишда ўша “таҳлилий” мақоламни оғиз кўпиртириб мақтарди. Ибрат олинг, ёш бўлса-да ғайрат қиляпти, дерди. Мени эса кўз олдимдан — чопиқдан терлаб-пишиб қайтаётган ҳалиги ҳамшира опа ҳеч кетмасди.

ПС: Бу хотиралар “daryo.uz”да Қашқадарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази томонидан “ўлди”га чиқарилган бола ҳақидаги мақоладан кейин келди.

Фото Ўткира Қаламтебратара.
Фото Ўткира Қаламтебратара.
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=313596565759864&id=100013285682663
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фуқаролиги йўқ шахслар қачонгача ўгай ҳолда яшайди?

Ислом Каримов ўлгунича ўзининг коммунистик ғояларга қалбан содиқ эканини мамлакатда собиқ СССР фуқароларини сақлаш орқали намойиш қилди. Унинг бу каби тутуриқсиз, бетайин, ...

Human rights watch ўзбек ҳукуматини «жаслиқ»даги қонунбузарликларни текширишга чақирди

Human Rights Watch халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистон расмийларини «Жаслиқ»да амалга оширилган қонунбузарликлар юзасидан мустақил текширув ўтказишни ...

Бекатда ухласа ўзбек аёли: эрининг жанжаллардан тошкентга қочиб келган наманганлик аёл ҳикояси

Ушбу сурат “Роҳат кўли” яқинидаги бекатда олинган. Ухлаб ётган аёл Наманган вилояти, Чуст туманидан Зуҳра Матқулова, деб ёзади "Маҳалла" газетаси. Аёлнинг сўзларига кўра, у ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400