Ўзбекистонда диний билим юртлар қошида “Қуръон курслари” очилади

Ўзбекистон Мусулмонлар идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг буйруғи билан диний билим юртлар қошида пуллик ўқув курслари очилади.

Идора раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансурга кўра, 11 та билим юртидаги курсларда 1 декабрдан 700 дан ортиқ одам “Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили”ни ўрганиши мумкин.

Ҳужжатда шу йилнинг 1 декабридан бошлаб, Ўзбекистонда ишлаб турган 11та диний таълим муассасаси – ўрта-махсус таълим босқичига тенглаштирилган 9 та мадраса ва олий таълим босқичига тенглаштирилган 1 та мадраса, 1 та институт ва 1 та университет қошида пуллик ўқув курсларини очиш белгиланган.

Курсларда “Қуръони карим ва тажвид ҳамда араб тили”дан дарс берилади ва ўқув жараёни 6 ой давом этади. Курсларга тўлов миқдори эса 1 ярим миллион сўм (123 АҚШ доллари)дир.

Диний идора раис ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансурга кўра, бу курслар идорага йиллар давомида аҳолидан тушган сўровлар асосида ташкил қилинган.

– Ҳужжатда ўқишни истаганларнинг ёши кўрсатилмаган, аммо бу курслар ёши катта кишилар учун мўлжалланган. Ўзи бизга аҳолидан сўровлар тушган: “Ёшлигимизда шароит бўлмаган, диний илм олмаганмиз. Энди ёшимиз катта бўлиб қолган, мадрасаларда ўқий олмаймиз. Қаерда Қуръон ўқишни ўргансак бўлади?” деган саволлар бўларди. Мана ҳозир шу эҳтиёж қондирилди, курслар очилаяпти, – деди шайх Абдулазиз Мансур.

Ўзбекистонда хусусий тартибда диний таълим бериш қонун билан тақиқланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўшда бабанов чиқиши бўйича чора кўришга чақирилди

Ўш шаҳрида президентликка номзод Ўмурбек Бабановнинг чиқиши бўйича маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. (more…)

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни вояга етмаганларга сотишни тақиқлашмоқчи

Ўзбекистонда қувват берувчи ичимликларни ўн саккиз ёшга етмаган шахсларга сотишини чеклаш режалаштирилмоқда. Парламент Қонунчилик палатасининг депутатлари тегишли қонун ...

Ўзбекистон аҳолиси 33,52 млн кишига етди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 1 июль ҳолатига Ўзбекистон аҳолиси 33523,6 минг кишини ташкил этиб, йил бошидан 268,1 минг кишига ёки 0,8 % га ўсди, деб ёзади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400