Туркманистон пойтахтида кундузлари иссиқлик ўчирилмоқда

Туркманистон пойтахтидаги бир нечта микрорайонда жойлашган турар-жой биноларида кундузги вақтларда иссиқлик мунтазам ўчирилмоқда.

Ашхабоддаги марказий туманларда истиқомат қилувчи аҳолининг айтишича, сўнги ҳафталарда пойтахтдаги камида учта – Мир-1, Мир-2 ва Мир-3 микрорайонларида турар жой бинолари кундузи исссиқликсиз қолмоқда. Бу вақтда Ашхабодда ҳаво ҳарорати кундузи +1, кечқурун – 5 даражани кўрсатмоқда.

“Бугунги кунда бир нечта қозонхона кундузи ўчирилмоқда. Асосан эрталабки соат 6-7ларда ўчирилади, кечки соат 8-9ларда ёқилади. Шу сабабли уйлар совиб кетган”, – дейди Озодлик радиосига пойтахтдаги Мир-2 микрорайонида истиқомат қилувчи шарҳловчи Аманмират Бугаев.

Унинг айтишича, коммунал хизмат ходимлари ўчиришнинг сабабларини изоҳлар экан, иситиш тизимидаги носозликлар билан боғлашмоқда. “Аҳолининг, қувурлар нима учун кундузи ишдан чиқиб, кечқурун ишлаши борасида берган саволарига улар жавоб бера олмаяпти ва бир-бирларига барча айбларни қўйишмоқда”, – дея таъкидлайди Бугаев.

Озодлик суҳбатдошларининг сўзларига қараганда, турар жой биноларида иссиқликни усиб қўйиш ўтган йилларда ҳам юз берган эди. Шу сабабли Ашхабодда уйларни иситишда аҳоли электр иситиш ускунасидан ва газ плиталаридан кенг фойдаланади. Бироқ маҳаллий кузатувчиларнинг фикрича, бу йил уйларни шу каби йўллар билан иситишга ҳамманинг ҳам қурби етмайди.

Шу йилнинг ёз фаслида Туркманистонда аҳоли томонидан 25 йил мобайнида фойдаланилган сув, газ ва электрга берилган барча имтиёзлар бекор қилинди. Шу билан бирга Туркманистонда 1 ноябрдан бошлаб коммунал хизматлар, сув, газ ва электр энергиясига ҳақлар оширилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зокир алиев: мени шартли қўйиб юборишди, тергов ҳали тугамаган…

Қашқардарё вилоятида 16 июн куни терроризмда айбланиб, ҳибсга олинган ва олти кун ўтиб озодликка чиққан АҚШ фуқароси Зокир Алиев Озодлик билан суҳбатда халқаро террорчи ...

Бишкекда 110 метрли чучук тайёрлашмоқчи

11 март куни Бишкекда 100 эмас, 110 метр узунликдаги чучук тайёрлашади. Бу ҳақда «Азаттиқ»га тадбир ташкилотчиларидан бири - Элнура Кулуева хабар қилди. (more…)

«ислом каримов» аэропорти ходими йўловчига тан жароҳати етказди

Шу йилнинг ферваль ойи бошларида, яна денг куппа-кундузи Тошкент маҳаллий аэропорт ходими Акмал Хамраев (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) кутиш залида йўловчи Шукурулло ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400