Тошкентда 2017 йилнинг 11 ойи давомида қарийб 925 мингта йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланди

2017 йил 1 январдан 1 декабрь кунига қадар 924 736 та йўл ҳаракати қоидабузарликлари аниқланган бўлиб, шундан 270 143 таси қўпол турдаги қоидабузарликлар ҳисобланади. Жумладан, 65 047 тасини белгиланган тезликни меъёридан ошириш қоидабузарликлари ташкил этади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

Мақола daryo.uz сайтидан олинди.

2017 йил 15 март кунидан Тошкент шаҳрида 115 та чорраҳада фото ва видео қайд қилиш камералари орқали йўл ҳаракати қоидабузарликлари қайд этилмоқда. Жорий йилнинг 15 март кунидан 1 декабрь кунига қадар 200 002 та қоидабузарликлар қайд этилган бўлиб, шулардан 90 588 таси транспорт воситаларининг ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи ишорасига амал қилмаслик ва 109 414 таси белгиланган тезликни меъёридан оширишни ташкил этади.

2017 йилнинг 11 ойи давомида автотранспорт воситалари мажбурий техник кўрикдан ўтказилган. Жумладан,

  • Жисмоний шахсларнинг – 186 252 та транспорт воситалари;
  • Юридик шахсларнинг – 54 113 та транспорт воситалари.

Шунингдек, 2017 йилнинг 1 октябрь кунидан буён 8 404 нафар фуқаролар томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янгисига алмаштирган ҳамда 1977 нафар автомактабларни тамомлаган фуқаролар янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини олган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда тўй, ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар тартибга солинади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис палаталари Кенгашлари аъзолари, депутатлар, ...

Ўзининг қонуний мулки учун бозорга ижара тўлаётган тадбиркор қисмати

Фото: flickr.com Азалдан халқимизда пурмаъно бир нақл бор: «Отанг - бозор, онанг - бозор». Негаки, мана шу масканда минглаб кишининг юмуши осонлашади, яна шунча инсоннинг ...

Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай сувга тушиб, кесак кўтариб машқ қилиб юрган фермерга чиновник эмас нодавлат ҳимоячи керак

Депутат Расул Кушербаев Facebook’даги саҳифасида Савдо-саноат палатасини кескин танқид остига олди. Қуйида унинг матни келтирилади. Расул Кушербаев   “Йирик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400