Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга нисбатан Жиноят кодексининг 165, 205, 210-моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Kun.uz»

23 февраль куни Рашиджон Қодиров Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рашиджон Қодиров 2000—2015 йилларда бош прокурор лавозимида ишлаган, 2015−2017 йилларда Конституцион суд судьяси бўлган.

Аввалроқ ОАВда Рашиджон Қодиров жорий йилнинг 22 февраль санасида қўлга олингани, унга нисбатан йирик миқдорда давлат мулкини ўзлаштириш ва хориж банклари воситасида пул ювиш амалиётлари ўтказиш айби қўйилаётгани ҳамда унга нисбатан ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўллангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

23 февраль куни  Бош прокуратура Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими ходими Қодировга нисбатан жиноий иш очилгани ҳақида тарқалган хабарларни расман инкор қилган эди.

Манбаа: daryo.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Анвар сайфутдинов яккасарой туманига ҳоким бўлди

Анвар Сайфутдинов Яккасарой тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда. Сайфутдинов Анвар Назарович Халқ депутатлари ...

Тиланчиликнинг янги тури

Қушбеги даҳасида жойлашган «Қадрият» газетасидан қайтар эканман, жума куни ва жума намози вақти бўлганлиги боис, йўл четлари ва йўлаклар турли русумдаги енгил машиналар билан ...

Ҳофиз абдурауф олимов билан суҳбат: “сочда қиров, юзда кузу кўнгилда баҳор!”

Таниқли санъаткор Абдурауф Олимовнинг файзли хонадонига ташриф буюриб, қилган суҳбатимизни сиз азизларга илиндик. Ораларингизда ҳофизнинг “Бу турфа гуллар...”, “Оқ кабутар” ...