Собиқ МХХнинг овсар гувоҳлари

Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида фаолият олиб борган, журналист Бобомурод Абдуллаев суди узоқ давом этиши ва гувоҳларнинг кундан кунга бирон бир соҳанинг мутахасиси кўрсатмаларидан кўра, овсарлик ,  хотира чатоқлик масаласида ақли заиф муассасаларининг даволанувчи беморларидан ҳам ўтиб тушадиган гувоҳлари билан тўлиб бормоқда.

2018 йил 16 апрел кунидаги суд жараёнида ўтирган деярли ҳаммани бир савол қийнаган бўлса ажабмас: “Собиқ МХХнинг куни шу хотирасини заиф кўрсатувчи кимсага қолган эканда?”.

Қашқадарёда туғилиб,Тошкентнинг Ўзбекистон Саноат Қурилиш банкида ишлаб келаётган Умарбек Жўраев гувоҳлик кўрсатмаларини ўзи ҳам тушиниб етмаган бўлса ажабмас. Олиб қочар гувоҳ, бошида  ҳужжатларга СНБ идорасида қўл қўйганлигини, компютерда бирон нарса кўрмаганлигини,  бир дақиқадан сўнг эса  “Ганга”  номли интернет кафеда имзо қўйганлигини айтиб берди.  Адвокат Сергей Майоров бошқа гувоҳларнинг кўрсатмаларини синчиклаб тушиниб олишга ҳаракат қилганидек,бу гувоҳнинг ҳам кўрсатмаларини эшитиб турди. Унинг сўзларини ўзбекчадан русчага, русчадан ўзбекчага таржима қилишлари таржимонни ҳам тушинишини қийинлаштирди. Таржимон қолиб, ўзбек миллатига мансуб, бошқа адвокатлар таржима қилишар, яна ҳам мужмал жавоблар орасида судягача таржимонлик қилишга мажбур бўлди.

Ўзини қанчалик овсар тутишга уринмасин Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати ўзига керакли маълумотларни унинг кўрсатмаси билан тасдиқлатиб олди. Чунки, савол жавоблар орасида гувоҳни қанчалик “тайёрлашган” бўлмасин, сохталиги  шармандаларча ошкор бўлиб бораверди.

“Давлат тўнтариши”да, “ Жатва” лойиҳасини тузишда айбланаётган журналист Бобомурод Абдуллаев устидан қилинган туҳматлар йиғилмаси, ҳар бир суд жараёнида худди шу сингари бошқа гувоҳлар билан ўтказилган кўрсатмалар, савол – жавоблар остида ҳам бир- бир ўз ечимини топиб бораётгани, албатта, судланувчи журналистнинг фойдасига бўлаяпти,дея оламиз .

Гувоҳ русчани тушинмаса, гапиролмаса, қандай қилиб русча матнлар билан боғлиқ мақолалар учун тузилган гувоҳлик ҳужжатларига  имзо чека олади? У ерда нима ёзилган , гап нима ҳақида кетаяпти, билмаса,унинг гувоҳлиги ўтадими?

Яна интернет кафенинг қаеридан кириб, қаерида  тўпланишган деган саволни айтиб беришидаги гапи ҳам роса чалкаш , ноаниқ. Фикрларини ўзи тасдиқлашда ҳам қийналди.

Аслида, холис гувоҳлик инсон ҳаётида неча марта берилиши керак?

Бу саволга хуқуқ фаоли Аъзам Турғунов : Инсон ҳаёти давомида бир марта холис гувоҳ бўла олади?,-дейди.

Ушбу суддаги “холис” гувоҳ Умарбек Жўраев эса, бир неча марта бошқа материаллар бўйича ҳам  холис гувоҳлик бериб келганлигини такрор- такрор айтиб юбораверди.

Мақолаларнинг матнига кўзи тушмагани аниқ,флешкани ким ишлатди, ким матнларни унга кўчириб ўтказди, неча соат давом этган бу иш ҳеч бир аниқ гапни айтолмади. Ҳатто айтиб берган тақдирда ҳам, ҳужжатлар бошқа куни тузилаяпти-да, тасдиғининг кун,числолари бошқа бир кунда белгиланиб имзо отилаяпти.

Кескин эътирозларни айта оламизки, Ватанимиз тинчлиги ва осойишталиги учун маъсул “ходим”лар, агар , ростакам жиноятчини қўлга олган  тақдирларида ҳам  қанчалик ўз ишларига соққуқонлик қилган эканликларини кўриб турибмиз! Жиноят ишининг “қўл”га киритилган “қўрол”ларининг(мақолалаларининг) ҳужжатларига нисбатан шунчалик совуққонлик қилишадими?! Бу ишлар билан боғлик  чақирилган “мутахассис”ларининг аҳволини ҳам кўрдик.

Умуман, собиқ СНБ (баъзилари ўз иш жойларида) ходимлари Бобомурод Абдуллаевга тегишли деб топган мақолаларни ўзлари қалбакилаштириб , шунчаки “хўжакўрсин”га гувоҳларни чақирган, уларнинг тушиниб олишлари учун ҳам бирон тайинли тушинчалар бериб ўтирмаган.

Гувоҳ Умарбек Жўраев терговчи рус кишими, ўзбек ходимми айтишда ҳам ноаниқ фикр айтаверганидан, “шекилли” сўзини ишлатаверганидан суд залида кинояли кулгулар бир неча марта эшитилиб турилди.

Судя Нурматов саволларни ҳижжалаб беришгача борди: 142 та мақолани распечатка ,бир жойдан иккинчи жойга узатилиши учун  қанча соат кетилади?

Жавоб: Биз бор йўғи у ерда бир ярим соат бўлдик.

Савол туғилади: бир юзу қирқ иккита мақолани ўқимасдан, тўғридан тўғри кўчирилганда ҳам шунча вақт етмайди-ку?!

Бобомурод Абдуллаев панжара ортида ҳам руҳий тетиклигини юқотмаган ҳолда, ўзига қилинган,қилинаётган бундан олдинги суд жараёнларидаги гувоҳларнинг қаердаги кўрсатмасида қандай қалбакилаштирилган кўрсатмалар борлигини судяга бир – бир эслатди. Унинг синчковлиги, ўзини ҳимоя қилишда ҳам пухталиги, хуқуқий билим доираси ҳам ниҳоятда кенглиги билан ҳали бирон нуқтада ўзини ошкор қилмай келаётган, лекин чеҳрасида очиқлик ташланиб турган судя  Зафар Нурматовни ҳам ҳайратлантирган бўлса керакки, журналистни диққат қилиб эшитиб ўтирди.

Лекин суд залида ўтирган баъзи қатнашувчиларни холис назар билан қараб турибди,дея олмаймиз.Масалан,судланувчи Оллоёровнинг адвокати. Мен бу одамни ҳамма ён босишлари СНБ ходимлари учунлигини аллақачон билиб олгандим. Бобомурод кўрсатмаларини тақдим этаётган пайтида кескин баҳслар билан тортишиб ҳам кетишди. Судя уларни тартибга чақиришга мажбур бўлди. Умуман, бир иш бўйича судланаётган судланувчиларнинг учтаси Равшан Салаев, Ҳаётхон Насриддинов, Оллоёровлар ўз оёқларига ўзлари болта уриб ўтирганлигини билишмайди, чамамда. Биргина Оллоёровнинг кўрсатмаларини қаранг:Прокурор: – Нега вақтида судга хабар бермагансиз(Бобомуроднинг жиноий ишини) ?,-деган пайтида,уйида “Худойи” қилганлигини, Темур Ёқубов билан юзлаштирилганда индамай ўтирган, судга ёзиб берганда эса, “Бобомурод Абдуллаев мени қўрқитди”,деб ёзиб берган экан.

Судда қасам ичиш масаласига эътибор қаратсак, гувоҳлар сохта гувоҳлик бермайман,деб қасам ичишади. Судя ҳар бир гувоҳни олдиндан ўқиб чиқиб, қўл қўйишига эътибор қаратаяпти.Унинг учун жазо борлигини ҳам билиб турган ҳолда бир неча суд жараёнидаги гувоҳлар ёлғон кўрсатма берганлигини олдинги мақолаларимизда айтиб келмоқдамиз.Уларни жазолаш қандай белгиланади,бу ҳам бизга қоронғу.

Бир неча йиллар қамоқхоналар азоб уқубатини тортиб келган ,ҳозирда ҳукуматимизнинг ижобий ислоҳатлари боис озодликка чиққан журналист Дилмурод Саййид ҳам адолатсизлик қурбони бўлганлигини олдинги суҳбатларимизда тилга олганмиз. Журналист Дилмурод Саййид бир гапни:”Биздаги ноҳақликларнинг бош сабаби, қонунларнинг яхши ишламаслиги, адвокатлар ҳам одамларга чинаккам хуқуқий ёрдам бермаслигидан”,-деб, такрор – такрор айтган эдилар.

Бобомурод Абдуллаевнинг суд жараёнларини тинимсиз кузатиб келаётган ҳуқуқ фаоли, иқтисодчи Жаҳонгир Шосалимов билан ташқарида қилган суҳбатимизда эса бошқача фикрлар айтилди. Журналистлар ҳадеб Бобомурод Абдуллаевни ҳимоя қилиб, СНБ ходимларини айблайвермасдан, уларнинг ичида ҳам чинакам , яхши ишлар қиладиган ходимлар борлиги ҳақида эътибор беришимизни сўрадилар.

Адолат  нури ҳаммага борабар таъсир қилиш қудратига эга.Адолат қилинувчига, яъни жабр – зулм кўрган инсонга ва адолат қилганга ҳам.

Ҳақиқатни аниқлаб олиш кўп қийинчиликларни туғдираётганлиги аниқ. Шундай шароитда кимнинг онгига қандай фикрлар келади,бу ҳар бир одамнинг ўзига тегишли,жараён. Лекин, бир Ўзбекистон фуқоросини , бир ота, ҳаракатчан ва ноҳақликларга муросасиз журналистни кўз ўнгимизда, шундай одилона ислоҳий сиёсатлар жараёнлари кетаётган бир пайтда, кўриниб турган туҳматлар билан қамалиб кетиши инсофданмикан?!

Биз ўз тақдиримизни кимларга ишониб топшириб юрган эканмиз-а?!

Ҳамма гувоҳлар сохта кўрсатмалар берганлигига, ёлғон воқеаларни ростлари билан аралаштириб юборганликларини кўриб турибмизку?!

Энди буёғи суд маҳкамасининг қарорига боғлиқ.Судларнинг эса, қанчалик мустақил ёки ҳали ҳам босимлар остида эканлигини билиш учун эса вақтни  кутаяпмиз.

Муаллиф : Гулзамон Акбар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғоналикларнинг мажлисбозликдан тинкаси қуримоқда

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда. ...

Бухорода ёшларнинг иш ҳақи ундириб олинди

Бухоро вилоятида “Элегант-Инвест” МЧЖ бригадаси раҳбари Нозим Ҳайдаров пешкўлик 8 нафар ишчи-ёшларнинг иш ҳақини бермасликка уринди. Фото:Rusnext Айни пайтда тумандаги ...

Қозоқларчалик бўла олмадик!

Қарши шаҳридаги авто-мактабни С категория ҳайдовчиликка ўқув курсини тамомладим. Ўша ернинг ўзидаги ГАИ дан имтиҳон ўтақолай десам, МУМКИНМАСМИШ. Ҳар ким ўзи доимий яшаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400