Аввал ӯқитувчи, сӯнг ДХХ ходими тақдирига қайғурганимиз афзал

Улуғнор туман ҳокимлигида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилояти ва туманлари ҳокимлари, мутасадди раҳбарлар иштирокида  бўлиб ўтган йиғилишда

Президент “Очиғини айтишим керак, иқтисодиётимиз жуда оғир вазиятда, жуда оғир кунларни бошдан кечиряпмиз. Қанийди, қўлимда бўлса, биринчи навбатда мактаб ўқитувчисининг ойлигини 10 баравар ошириб қўярдим”, – деди.

Аввало, иқтисодиётимиз оғир эмас, жуда оғир аҳволда эканини Президентнинг тан олгани алоҳида эътирофга сазовор. Ӯзбек миллатини мардикорга айлантирган, таълим тизимни издан чиқарган, ёш авлод вакилларининг билими пасайишга замин яратган Ислом Каримовнинг ӯтган йиллар мабойнида иқтисодиётимиз ёмон аҳволга тушиб қолгани ҳақида гапирганини ҳеч эслай олмайман. Диктатор Каримов ӯқитувчиларни 1-октябрь Ӯқитувчилар ва мураббийлар куни арафасидагина эсларди. Боз устига, ӯша пайтда ӯқитувчиларнинг катта қисми пахта далаларида пахта териб юрган бӯларди. Шу нуқтаи назардан Мирзиёевнинг ӯқитувчиларнинг бугунги аҳволидан қайғуриши, уларнинг кайфиятини кӯтаришга интилиши, ӯзининг ӯқитувчилар томонида эканини билдириши ӯзига хос таҳсинга лойиқ.

Аммо, аммоси кӯп қайғуриш… Бу “аммо”нинг моҳияти мактаб ӯқитувчисининг ойлик маошини 10 баравар оширишга қурби етмаслигини куюнчаклик билан билдирган Президентнинг бир вақтнинг ӯзида ДХХ ходимлари учун алоҳида уй-жойлар қуриб бериш, уларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга доир сӯзлари замирида мужассам топган. Президентнинг бу сӯзларини қандай тушуниш мумкин? Буни ӯзимча таҳлил қиларканман, негадир менга Президент ӯқитувчилар тақдирига номигагина қайғураётгандек туюлди. Агар шундай бӯлмаганда эди, биринчи навбатда ДХХ ходимларининг эмас, ҳар қандай тақдирда ҳам ӯқитувчиларнинг ижтимоий аҳволини яхшилашга интилган бӯлар эди.

Бизнингча, бир пайтлар иқтисодиёти хонавайрон бӯлган Япония ҳукумати, ӯз мамлакатларида ислоҳотни беҳудага таълим тизимидан бошламаган эди. Бугун ӯқитувчиларнинг ойлик маошини вазир ойлик маоши билан тенглаштирган японларнинг иқтисодий аҳволини ҳаммамиз кӯриб турибмиз. Демак, Президентимиз ҳеч иккиланмасдан биринчи навбатда ҳаммамизга оқ қорани танитган, ҳарф ӯргатган, тӯғри йӯлни кӯрсатган ӯқитувчиларнинг ойлик маошини, уларнинг ижтимоий аҳволини  ӯнглашни ӯз олдига мақсад қилиб қӯйиши керак? Ана шундагина келгусида ДХХчилар ҳам, бошқалар ҳам уй-жойсиз қолиб кетмайди.

Муаллиф: Рўзибой Азимий

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон тест синовларидан воз кечиб, ижодий имтиҳонларга қайтмоқда

Ўзбекистон президенти имзолаган янги қарорга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари 1 августдан 15 ...

Нега сиз хамон камбағалсиз?

Худо Олам билан ошиқ ўйнамайди. Алъберт Эйнштейн Келинг, биз сиз билан савол жавоб ўйинини ўйнаб кўрамиз. Саволларни, азиз ўқувчи, мен бераман. Жавобларни эса сиз менга эмас, ...

Расмиятчиликни йиғиштириб, реал ўзгаришлар қилинса…

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасида барча соҳаларда юксалиш бўлишидан ҳар иккала халқ манфаатдор. Дўстона алоқаларимиз янада ривожланишини ўзбегу қозоқ бирдек хоҳлайди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400