Самарқанд вилоятида экстремистликда гумонланаётган 226 киши қидирилмоқда

Самарқанд вилоятида сўнгги 5 ой ичида диний экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолгани учун қидирувда бўлган 15 нафар шахс тарғибот ва тезкор қидирув тадбирлари натижасида яшаш манзилларига қайтарилди.

Маҳаллий нашрларнинг хабар беришича, айни пайтда диний экстремизмда гумонланаётган яна 226 киши қидирилмоқда.

Хабарларда айтилишича, вилоятда диний экстремизмда гумонланиб махсус ҳисобда турган 1 623 фуқаро “қора рўйхат”дан чиқарилган.

Айни пайтда 2018 йил бошидан бери Самарқанд вилоятида экстремизм ва терроризм билан боғлиқ жиноят ишлари доирасида 12 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

“Уларнинг 8 нафари пул топиш мақсадида хорижга бориб, интернет орқали экстремистик гуруҳга қўшилган, 4 нафари эса диний ақидапарастликни тарғиб қилган”, дейилади маҳаллий нашрларнинг хабарида.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олмазор тумани ҳокими ўринбосари абдурасул ваҳабов қонун олдида жавоб бериши шарт

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Олмазор тумани ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўринбосари Абдурасул Ваҳабовни Kun.uz ...

Инсон ҳуқуқлари куни ақш давлат департаменти баёнот билан чиқди

АҚШ Давлат департаменти Халқаро Инсон ҳуқуқлари куни муносабати билан баёнот берди. Бундан 69 йил муқаддам, 10 декабрь куни БМТ Бош Ассамблеяси инсон ҳуқуқлари бўйича ...

Гулнора каримова тинч ва хотиржам, саломат ҳолида ўз жазо муддатини ўтаяпти

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда мамлакатимиз ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятига доир, уларда раҳбарларнинг алмашгани, қолаверса, Гулнора Каримованинг зўрлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400