Мева ва сабзавотларни «Ўзагроэкспорт» нархларидан арзонга сотишга рухсат берилди

Фото: Тимофе Каспаров / “Газета.uz”

Мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзагроэкспорт» эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаби бекор қилинди.

Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотларини «Ўзагроэкспорт» эълон қилган нархлардан паст бўлмаган нархларда экспорт қилиш талаби бекор қилинди. Бу президентнинг 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган.

Бир вақтнинг ўзида мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт контрактини тузмасдан, «Ўзагроэкспорт» АЖ расмий веб-сайтида қайд этилган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича инвойс асосида божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳам бекор қилинди.

Кўрсатиб ўтилган тартиблар ўтган йилнинг декабридаги ҳукумат қарори билан жорий этилган эди. Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси мазкур тартибларни бекор қилиш таклифини илгари сурди. Аввал тадбиркорлар ўрнатилган нархлардан паст баҳога маҳсулотларни сотиш имконияти йўқлигидан бир неча маротаба шикоят қилган эди.

2016 йил апрелида ташкил этилган «Ўзагроэкспорт» ихтисослашган ташқи савдо компанияси янги мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга етказиб бериш монополиясини қўлга киритган эди. Ўтган йилнинг июлидан президент қарори билан у мазкур ҳуқуқдан маҳрум этилди.

Манба:«Газета.uz»     

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беҳзод юсупов қарши туманига ҳоким бўлди

Бугун Қашқадарё вилояти Қарши туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ҳокимлиги маълум қилди. Маълумотга кўра, Юсупов Беҳзод Фахриддинович Қарши тумани ...

Credit suisse рейтинги бўйича ўзбекистон ўртамиёна бойликка эга

Ўзбекистоннинг ўртача даромади паст. Мамлакатда аҳоли жон бошига тўғри келадиган бойлик даражаси йилига 6637 долларни ташкил қилади. Бу ҳақда kommersant.uz сайти хабар ...

Ўзбекистон испаниядан иккита talgo тезюрар поездини сотиб олади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иккита йўловчи ташувчи ва тўртта эконом-класс вагонли тезюрар Talgo-250 электропоездини сотиб олиш” лойиҳасини амалга ошириш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400