Тошкентдаги 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилган

Бош прокуратура томонидан Тошкент шаҳар Савдо департаменти, хизматлар кўрсатиш ва халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш соҳасидаги корхоналар ва “Бек тўпи савдо комплекси”, “Чорсу буюм савдо комплекси”, “Чилонзор буюм савдо комплекси”, “Ўрикзор савдо комплекси” АЖ бозорлари, “Эски Жува деҳқон бозори”, “Юнусобод деҳқон бозори” ва “Сергели автотранспорт ва эҳтиёт қисмлари бозори” мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши тергов қилинмоқда.  Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими uz24 нашрига маълум қилди.

2018 йил 23 август куни интернет тармоғининг қатор сайтларида пиёз чириши ҳолати юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида Тошкент шаҳридаги бозорларнинг 11 дан ортиқ раҳбарларининг ушланганлиги юзасидан мақолалар эълон қилинган.

Жиноят иши иқтисодиёт асосларига қарши қатор жиноятлар содир этган 7 та бозорнинг раҳбарларига нисбатан қўзғатилган. Хусусан:

– сифатсиз маҳсулотлар харид қилиш ва уларнинг бузилишига йўл қўйиш орқали давлатга 27,7 млрд. сўм миқдорида зарар етказиш;

– бозорлар ҳудудида пуллик хизматлар кўрсатиш натижасида келиб тушган 3 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини инкассация қилмаслик орқали ўзлаштириш;

– ҳисобга олинмаган ва ноқонуний қурилмалар (омборхоналар ва енгил тузилмалар) фаолиятидан келиб тушган 2 млрд. сўмдан ортиқ пул маблағларини ўзлаштириш;

– савдо нуқталари фаолиятидан келиб тушган 1 млрд. сўмдан ортиқ давлат маблағларини ижара тўловларини топширмаслик орқали талон-торож қилиш;

– савдо нуқталарини реализация қилиш натижасида тадбиркорлардан 2 дан 5 минг АҚШ доллари миқдоригача ноқонуний пул мукофотларини олиш.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Савдо департаменти ва бозорларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

“Юнусобод деҳқон бозори” АЖ раҳбарлари О.Мустаев ва Б.Юсуповлар томонидан етказилган 800 млн. сўм атрофидаги зарар, шунингдек, “Тошкент озиқ-овқат захира” ДУК директори Р.Расулов томонидан етказилган 3,9 млрд. сўм атрофидаги зарарнинг тўланганлигини инобатга олган ҳолда уларга нисбатан қўлланилган эҳтиёт чораси озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган эҳтиёт чорасига ўзгартирилди.

Жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда яшаш минимуми 17 фоизга ошди

Қирғизистонда 2021-йилда яшаш минимуми 6268 сомни ташкил қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди. Ҳисоботга кўра, 2020-йилга нисбатан бу кўрсаткич 17 фоизга ...

Шуҳрат ғаниев шифохонадан яктак кийган беморни ҳайдаб юборди

Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев ўтган ҳафта бошида ўтган селектор йиғилишида сўзлаган нутқининг аудио ёзуви жамоатчиликка ошкор бўлди. Бу овоз вилоят ҳокими Шуҳрат ...

 олмазорда nexia-3 автоҳалокатга учраб натижада 23 ёшли ҳайдовчи вафот этди

ИИББнинг хабар беришича, автоҳалокат 5 октябрдан 6 октябрга ўтар кечаси, тахминан соат 01:40 атрофида Фаробий кўчасида содир бўлган. Унда 23 ёшли Мираюб М. Nexia-3 русумли ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400