Трамп уч буюк миллатнинг бирлашиши ҳақида сўзлади

АҚШ президенти Доналд Трамп Канада ва Мексика билан савдо битими тузгани, эндиликда бу учлик «USMCA» деб аталиши ҳақида ўзининг твиттердаги шахсий саҳифасида ёзди. Бу ҳақда Хабар.Уз сайти «Газета.ru»га асосланиб ёзмоқда.

Фото:voanews.com

Трамп бу битимни «уч буюк миллатнинг бирлашиши» деб атаган.

«Мексика ва Канадага табриклар! Ўтган куни биз Канада билан ажойиб савдо битими тузишга муваффақ бўлдик, у Мексика билан тузилган битимга қўшимча бўлади. Янги ном: АҚШ, Мексика ва Канада ҳамкорлиги ёки «USMCA» деб аталади. Бу учта давлат учун жуда катта аҳамиятга эга, кўплаб камчиликлар ва «НАФТА»нинг хатоларини ҳал этади. Бизнинг фермерларимиз ва ишлаб чиқарувчиларимиз учун бозорларни очади, АҚШдаги савдо тўсиқларини камайтиради ва буюк уч миллатни бирлаштиради», – деб ёзган Трамп.

У шунингдек, «USMCA»ни тарихий битим деб таъкидлаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия толибоннинг илк дипломатини аккредитациядан ўтказди

Россия Афғонистонда Толибон томонидан тузилган биринчи ҳукумат дипломатини аккредитация қилди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 31-март куни Туньси шаҳрида ...

Туркияда озиқ-овқат нархи кескин ошди

Туркияда инфляция деярли 20 йилдан буён энг юқори даражага етди. Мамлакат Статистика институтининг 3 январдаги маълумотларига кўра, декабрь ойида истеъмол нархлари ўтган ...

Бекободдаги мактабнинг барча раҳбарлари ва икки ўқитувчиси ишдан бўшатилди

Ўтказилган текширув ишлари натижасида шунингдек, мактаб учун давлат томонидан ажратилган 21 млн сўм миқдоридаги пул мазкур таълим масканининг раҳбарлари томонидан талон-торож ...