Зойир Мирзаев ўрнига Отабек Муродов Бош вазир ўринбосари бўлди

Мажбурий меҳнат туфайли ишдан кетган Зойир Мирзаев ўрнига Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовга Бош вазир ўринбосарлиги вақтинча юклатилди. Бу ҳақда Turon24  нашри хабар берди.

Отабек Муродов

 

Эндиликда Бош прокурор Отабек Муродов Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексига ҳам вақтинчалик раҳбарлик қилади.

29 октябрь куни президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Зойир Мирзаевни эгаллаб турган лавозимидан озод этганди. Мирзаев ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис ишдан олинганди.

Зойир Мирзаевнинг ишдан олиниши ижтимоий тармоқларда уст-бошини ечмасдан ариққа тушиб, тизза бўйи сувда турган олти эркакнинг сурати кенг тарқалгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бу сурат ижтимоий тармоқларда катта шов-шув келтириб чиқарган. Воқеа 25 октябрь куни Тошкент вилояти Оққўрғон туманида рўй берган. ОАВларнинг воқеага бевосита гувоҳ бўлганларга таяниб хабар беришича, 6 киши буғдойни суғормагани учун Бош вазир ўринбосари Тошкент вилояти ва Оққўрғон тумани мутасаддилари кўз ўнгида уларни совуқ сувга тушириб, жазолаган.

Зойир Мирзаев Жомбой туман ҳокими, Самарқанд шаҳар ва вилоят ҳокими лавозимларида ишлаб келган. У 2016 йилнинг декабрида Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси раҳбари лавозимига тайинланган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ...

81 ёшли отахон: “20 йилдан буён ўзбекистон фуқароси бўлишни орзу қиламан”

 11 октябрь куни Самарқанд шаҳрининг Регистон майдонида ташкил этилган “Ҳуқуқий билимлар куни” номли оммавий тадбирда 81 яшар Ўктам Муҳаммадиев Ўзбекистон фуқаролигини олиш ...

Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келмоқда

Россиянинг Уфа шаҳрида 44 ёшли тожикистонлик эркак онасининг ҳужжатлари билан боғлиқ муаммоларини рўкач қилиб 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди. Маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400