Осиё Кубоги-2019. БАА жуда қийин ўтган учрашувда Қирғизистон устидан ғалаба қозонди

Осиё Кубогида 1/8 финал ўйинлари.

БАА терма жамоаси Қирғизистон билан беллашиб, 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 14-дақиқада Исмоил боши билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. 26-дақиқада Мурзаев дарвозабон билан юзма-юз чиқиб, уни доғда қолдиришга муваффақ бўлди – 1:1.

64-дақиқада Али Мабхут мезбонларни яна ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ, қирғизистонликлар ирода намойиш қилиб, сўнгги дақиқада ҳисобни тенглаштира олишди.

Қўшимча вақтларда эса бош ҳакам «саҳнага чиқди». 102-дақиқада у Қирғизистон дарвозасига ўта шубҳали пенальтини белгилади. Аҳмад Халил эса бундай «совға»ни қўлдан бой бермай, жамоасига ғалаба келтирган голни урди.

Энди БАА терма жамоаси чоракфиналда Австралия билан беллашади.

Осиё Кубоги, 1/8 финал
21 январь
БАА – Қирғизистон 3:2 (қ.в.)
Голлар:  Ҳамис Исмоил (14, 1:0), Мирлан Мирзаев (26, 1:1), Али Мабҳут (64, 2:1), Турсунали Рустамов (90, 2:2), Ахмад Халил (103, 3:2).
БАА –
 17.Холид Эйса, 2.Али Ҳассан Салмин, 4.Халифа Ғаним (8. Фарес Жума, 30), 5. Амир Абдулраҳмон (Ахмад Халил, 102), 7.Али Мабҳут, 9.Бандар Муҳаммад, 10. Исмоил Матар (23. Муҳаммад Ахмад, 82), 13. Ҳамис Исмоил, 18.Ал Ҳасан Солиҳ, 19.Исмоил Аҳмад 21. Халфан Муборак (13. Исмоил Ал Хаммади, 64).
Қирғизистон – 13.Кутман Кадирбеков, 2.Валерий Кичин, 3.Тамирлан Козубаев, 4. Мустафо Юсупов, 9.Эдгар Бернхардт, 10.Мирлан Мирзаев, 11.Бекжан Сагинбаев, 18.Қайрат Жигалбек, 19. Виталий Люкс, 21.Фарҳод Мусабеков, 23.Ахлиддин Исроилов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Маҳмуд мурадов испаниялик тато примерани ерга қулатди

Аралаш қоидалар яккакураши бўйича ўрта (-84 кг) вазн тоифасида октагонга чиқадиган ўзбекистонлик Маҳмуд Мурадов (20-6, 13 КО) 6 апрель куни навбатдаги жангини ўтказди. Бу ...

Хитой – таиланд ўйини билан china cup 2019 старт олди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро мусобақаси старт олди. Бу ҳақда «Трибуна.уз» сайти ёзмоқда.  Фото:Lagardere Sports Дастлабки яримфинал баҳсида мусобақа ...

Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида шимолий кореяни йирик ҳисобда енгди

Тошкентда Ўзбекистон ҳамда Шимолий Корея миллий жамоалари ўртасидаги халқаро ўртоқлик ўйини якунланди. «Миллий» стадионида ўтказилган ўйинда Ўзбекистон 3:0 ҳисобида ғалаба ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400