АҚШ Ўзбекистондаги иммиграция ва фуқаролик бюросини ёпмоқда​

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати(US Citizenship and Immigrations Services) 21 та мамлакатдаги бюроларини ёпишга тайёргарлик кўряпти. Оилавий визалар бериш, ўғил(қиз) қилиб олиш, Америка фуқаролигини бериш бўйича мурожаатларни кўриб чиқиш каби вазифалар АҚШнинг тегишли давлатлардаги элчихоналари ва консулликлари ўртасида тақсимланади.  Бу ҳақда The Washington Post газетасига таяниб “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Фото:pipedot.org

Мазкур ташкилот директори Фрэнсис Сиссна хизмат Давлат департаменти билан келишган ҳолда бир неча ой ичида ўз бюроларини ёпишини айтиб ўтган. Унинг фикрича, улар шу йўл билан идоранинг охирлаб қолган ресурсларини максимум даражага етказиб қўйишга уриниб кўришади.

“Шундай усул билан биз АҚШ ҳудудидаги (бюроларда) навбатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун жамғармамизни янада самарали ишлатамиз ва жойларда Давлат департаменти ресурсларини яхшироқ даражада сарфлаймиз”, – деган хизмат бошлиғи.

У қарор ижроси ходимлар томонидан қилинадиган чигалликлар ва аралашувлар туфайли мураккаблашиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган.

АҚШ иммиграция ва фуқаролик хизмати февраль ойи бошида Москва шаҳридаги ўз бюросини ёпишга доир қарор қабул қилгани ҳақида хабар берганди. РФ, Арманистон, Озарбайжон, Беларусь, Эстония, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Латвия, Литва, Молдавия, Тожикистон, Туркманистон, Украина ва Ўзбекистондан иммиграция билан боғлиқ масалаларни Афинадаги бюро ўз зиммасига олган.

Хизмат ходимлари сони қарийб 240 кишидан иборат. Улар АҚШ ва бошқа давлатларда фаолият юритади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“столба”ни ҳам олиб бориб қамайди – дхх терговчиларига чора кўриладими?

Юнусобод тумани собиқ ҳокими устидан ўтган маҳкамада ДХХ томонидан катта миқдорда пора олиш айби ўз исботини топмади. ДХХ ҳокимнинг турмуш ўртоғидан олган 400 минг долларни ...

Лавров путиннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Владимир Путиннинг саломатлиги ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди. “Президент Владимир Владимирович ҳар куни жамоатчилик олдида ...

Адлия вазирлиги сталинпарастлар сўрови билан “илҳом” театрига огоҳлантириш берди

3 март куни Тошкентдаги "Илҳом" театрида Британияда таниқли киночи Армандо Иануччи ( Armando Iannucci) тарафидан суратга олинган “Сталиннинг ўлими” (The Death of Stalin) ...