11 нафар жабрланувчининг даъво аризасига кўра, чинозлик Аҳмадбой ва 16 нафар жиноий шеригига нисбатан жиноят ишининг тергов билан якунланган қисмини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бўлиб ўтди.
Прокурор Аҳмад Турсунбоевга нисбатан 16 йиллик қамоқ жазоси тайинлашни ва амнистия қарорига асосан тайинланган жазони 1/4га қисқартирилишини сўради.
Аҳмадбойнинг адвокати эса унга қўйилган айбловлардан норози эканини билдириб, у ҳеч кимни алдамаганини таъкидлаган.